Видео: Россия терма жамоасининг икки футболчиси мулозимни дўппослашди
Oct. 8, 2018, 11:07 p.m. 4372

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев 8 октябрь куни кафеда давлат мулозимини дўппослашди, деб хабар беради Mash.

Футболчилар кафелардан бирига нонушта қилиш учун боришган. Аммо шовқин солиб, бошқа мижозларга ҳалақит беришган. Шунда кафе ходимлари уларни маст ҳолда деб гумон қилиб, тинчлантиришга уринишган. Кафенинг доимий мижозларидан бири бўлмиш москвалик мулозим эса уларга танбеҳ берган. Бу эса футболчиларга ёқмаган. Дастлаб Кокорин уни стул билан урган, шундан сўнг, Мамаев унинг юзига қўли билан зарба берган. Шундан сўнг, муштлашув бошланиб кетган.

Футболчилар билан юз берган можарода жабрланган мулозимнинг Минпромторг раҳбарларидан бири Денис Пак экани айтилмоқда.

Воқеа юзасидан Москва полиция томонидан жиноят иши қўзғатилган.