«Олтин тўп»га номзод бўлган яна 5 футболчи номи эълон қилинди
Oct. 8, 2018, 10:11 p.m. 10513

Бугун, 8 октябрь куни France Football нашри ўз талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» соврини учун номзодлар рўйхатини эълон қилишда давом этмоқда.

Айни вақтга келиб тўртинчи бешлик вакиллари ҳам маълум бўлди: Уго Льорис («Тоттенҳэм», Франция), Марио Манжукич («Ювентус», Хорватия), Садьо Мане («Ливерпуль», Сенегал), Марсело («Реал», Бразилия), Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция).

Бунгача 15 футболчи номи эълон қилинганди:
Биринчи бешлик: Серхио Агуэро («Манчестер Сити», Аргентина), Алиссон («Ливерпуль», Бразилия), Гарет Бэйл («Реал», Уэльс), Карим Бензема («Реал», Франция), Эдинсон Кавани («ПСЖ», Уругвай).

Иккинчи бешлик: Тибо Куртуа («Реал», Бельгия), Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», Бельгия), Роберто Фирмино («Ливерпуль», Бразилия), Диего Годин («Атлетико», Уругвай).

Учинчи бешлик: Антуан Гризманн («Атлетико», Франция), Эден Азар («Челси», Бельгия), Иско («Реал», Испания), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм», Англия), Нголо Канте («Челси», Франция).

Рўйхатдан 30 нафар футболчи жой олган бўлиб, улар бугун кун давомида 5 нафардан эълон қилиб борилади.

Маълумот учун, Криштиану Роналду ва Лионель Месси беш мартадан ушбу совринни қўлга киритишган. Мукофотлар сони бўйича улардан кейинги ўринда 3 та «Олтин тўп»га сазовор бўлган 3 футболчи туради. Булар - «Аякс»дан Йоҳан Кройф, «Ювентус»дан Мишель Платини ва «Милан»дан Марко ван Бастен.