«Олтин тўп» учун даъвогарлар эълон қилинмоқда
Oct. 8, 2018, 1:24 p.m. 21478

France Football нашри талқинига кўра йилнинг энг яхши ўйинчисига топшириладиган «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати эълон қилина бошланди.

Маълум бўлишича, даъвогарлар рўйхатидан 30 нафар футболчи жой олган бўлиб, улар бугун кун давомида 5 нафардан эълон қилиб борилади.

Дастлабки бешликдан қуйидаги футболчилар жой олган:
•    Серхио Агуэро, «Манчестер Сити», Аргентина
•    Алиссон Беккер, «Рома»/«Ливерпуль», Бразилия
•    Гарет Бэйл, «Реал», Уэльс
•    Карим Бензема, «Реал», Франция
•    Эдинсон Кавани, ПСЖ, Уругвай

Қайд этиш жоиз, ўтган йилдан бошлаб ФИФА ва France Football ўртасидаги ҳамкорлик тўхтатилган эди. 24 сентябрь куни Халқаро Футбол Ассоциациялари Уюшмаси 2018 йилнинг энг яхши футболчиси дея Хорватия терма жамоаси ва «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрични эътироф этган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» охирги 10 йилдан буён Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасида тақсимлаб келинмоқда.