«Олтин тўп» номзодларининг навбатдаги бешлиги маълум
Oct. 8, 2018, 5:05 p.m. 13593

Бугун, 8 октябрь куни France Football нашри ўз талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» соврини учун номзодлар рўйхатини эълон қилишда давом этмоқда.

Даъвогарларнинг навбатдаги бешлигидан қуйидаги футболчилар ўрин олган:

  • Антуан Гризманн, «Атлетико», Франция
  • Эден Азар, «Челси», Бельгия
  • Иско, «Реал», Испания
  • Ҳарри Кейн, «Тоттенҳэм», Англия
  • Н`Голо Канте, «Челси», Франция

Бундан аввал эълон қилинган номзодлар қуйидагилар эди:

  • Серхио Агуэро, «Манчестер Сити», Аргентина
  • Алиссон Беккер, «Рома»/«Ливерпуль», Бразилия
  • Гарет Бэйл, «Реал», Уэльс
  • Карим Бензема, «Реал», Франция
  • Эдинсон Кавани, «ПСЖ», Уругвай
  • Серхио Агуэро, «Манчестер Сити», Аргентина
  • Алиссон Беккер, «Рома»/«Ливерпуль», Бразилия
  • Гарет Бэйл, «Реал», Уэльс
  • Карим Бензема, «Реал», Франция
  • Эдинсон Кавани, «ПСЖ», Уругвай

Рўйхатдан 30 нафар футболчи жой олган бўлиб, улар бугун кун давомида 5 нафардан эълон қилиб борилади.

Маълумот учун, Криштиану Роналду ва Лионель Месси беш мартадан ушбу совринни қўлга киритишган. Мукофотлар сони бўйича улардан кейинги ўринда 3 та «Олтин тўп»га сазовор бўлган 3 футболчи туради. Булар - «Аякс»дан Йоҳан Кройф, «Ювентус»дан Мишель Платини ва «Милан»дан Марко ван Бастен.