Мухлислар ташрифи бўйича дунёнинг пешқадам клублари маълум бўлди
Oct. 8, 2018, 9:14 p.m. 10622

Германиянинг Tansfermarkt портали мухлислар ташрифининг ўртача миқдори бўйича етакчи клублар рейтингини тузиб чиқди.

1-ўринни Дортмунднинг «Боруссия» клуби эгаллади. «Қовоғарилар»нинг ҳар бир баҳсига ўртача 76 906 томошабин ташриф буюрмоқда.

2-ўринда Мюнхеннинг «Бавария» (74 000) клуби, 3-ўринда «Манчестер Юнайтед» (71 107) клуби бормоқда.

Россиянинг «Зенит» клуби рейтингда 19-ўринни эгаллаб турибди. Унинг ўйинларига ўртача 48 981 томошабин ташриф буюрмоқда.