Мбаппе Франция чемпионати тарихига кирди
Oct. 8, 2018, 12:04 p.m. 5695

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатида «Лион»га қарши кечган ва 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда покер муаллифи бўлди.

Ушбу ҳужумчи парижликлар клуби тарихига Лига 1 ўйинларида покер қайд этган еттинчи футболчи сифатида кирди.

Бунгача бундай натижа Карлос Бьянки, Патрису Локо, Кристиану, Златан Ибрагимович, Эдинсон Кавани ва Неймар томонидан қайд этилганди.

Бундан ташқари, Мбаппе турнир тарихида покер қайд этган энг ёш футболчи бўлди - 19 ёшу 9 ой.

У шунингдек, Франция чемпионатида кейинги 45 йил ичидаги энг тезкор покер муаллифи - у ўйин охирида 13 дақиқа ичида 4та гол муаллифи бўлишга улгурди.