Биринчи ўринда «Барселона» ё «Реал» эмас. Испанияда тур якунлари
Oct. 8, 2018, 1:03 p.m. 10106

Испания чемпионатининг 8-турида ҳам икки гранд очко йўқотишда давом этди. «Реал» «Алавес» меҳмони бўлиб, ғалабасиз ва голсиз сериясини давом эттирган ва тўртинчи ўринга тушиб кетган бўлса, «Барселона» «Валенсия» майдонида ғалабага эриша олмади ва биринчи ўринни бой берди. Бу ўринга ғалабали серия қайд этаётган «Севилья» чиқиб олди. «Трибуна» дам олиш кунларида Испания чемпионатида ўтказилган тур ўйинларини батафсил ёритади.

7 соатлик голсиз серия ва янги мағлубият


«Алавес» – «Реал» – 1:0 (0:0)
Гол: Гарсия, 90+5.
«Алавес»: Пачеко, Ксимо Наварро, Лагуардия, Марипан (Агиррегабирия, 88), Дуарте, Брашанац, Вакасо (Гарсия, 74), Томас Пина, Ибаи Гомес (Собрино, 67), Кальери, Хони.
«Реал»: Куртуа, Одриосола, Варан, Серхио Рамос, Начо, Кроос, Модрич, Каземиру (Асенсио, 62), Себальос, Бензема (Диас, 46), Бэйл (Винисиус Жуниор, 80).
Огоҳлантиришлар: Вакасо, 54.
Ҳакам: Хайме Латре.
6 октябрь. Витория. «Mendizorroza» стадиони.

2002 йилнинг 6 октябрида ҳам «Реал» «Алавес» билан ўйнаган, фақат бу ўйин «Сантьяго Бернабеу»да кечганди. Бу Испания чемпионатидаги одатдаги оддий ўйин эмасди, шу куни ўйиннинг 63-дақиқасида Роналдо майдонга чиққан ва 64-дақиқада гол урганди. У ўйин давомида иккинчи голни ҳам урган, «Реал» эса 5:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу Роналдонинг «Қироллик клуби» сафидаги дебюти бўлганди. Мадрид тик оёқда Роналдони олқишлаганди ўшанда.

Орадан 16 йил ўтди. Энди «Реал»да Роналдо ҳам, Роналду ҳам, футболчи Зидан ҳам, мураббий Зидан ҳам йўқ, фақат Флорентино Перес Мадридда янги «галактикос»ни ташкил этиш учун беҳуда уринмоқда. Хулен Лопетеги мавсумдаги 10 ўйиндан фақат ярмида ғалаба қозона олди холос, бундай кўрсаткич Перес даврида фақат бир марта (ўтган аср охирида Жон Тошак мураббийлигида) кузатилган. Ҳатто 3 йил муқаддам муваффақиятсиз натижалари учун ишдан ҳайдалган Рафаэль Бенитес дастлабки 10 учрашувида мағлубиятга учрамаганди.

Лопетеги эса истеъфога чиқиш ҳақида ўйламаяпти. «Барселона»да қанча очко бўлса, бизда ҳам шунча!», демоқда у. Ҳа, «Барселона» ўз ўйинини ўтказишидан олдин очколар сони тенг эди, аммо тур олдидан ўтказилган ЕЧЛ ўйинларида «Барселона» «Тоттенҳэм»ни сафарда 4:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтган, «Реал» эса Москвада ЦСКАга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. «Алавес»га қарши ўйиннинг биринчи бўлими якунланганида мадридликларнинг голсиз дақиқалари 364 дақиқага етган, бу олти соат дегани эди. Бу «Реал» бир йилгина муқаддам қаторасига 73 ўйинда гол уриб, «Сантос»нинг афсонавий рекордини янгилаганди.

Лопетегида ижрочилар кўп, ўтган йили голлар урган ва ғалабалар келтирган Бэйл ҳам, Бензема ҳам, Асенсио ҳам, Кроос ва Каземиро ҳам ҳозир таркибда. «Алавес»га қарши ўйинда илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилган Себальос эса ўтган мавсумда «Алавес»га қарши сафар ўйинида ғалабани таъминлаган ягона голни урганди. Аммо бу сафар «Реал» биринчи бўлимда худди Москвада қандай ўйнаган бўлса, шундай ўйнади. Жамоа фақат рақиб жарима майдони томон таваккалига узатилган пасларга таяниб, ҳеч нарсага эриша олмади.

Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият «Алавес» томонидан яратилди - тўп меҳмонлар жарима майдонида кўп ушланиб қолди ва фақат Варан дарвоза чизиғига етган тўпни узоқлаштира олди. Иккинчи бўлимда ҳам «Реал»нинг ўйини яхшиланиб қолмади. Аксинча, «Реал» футболчилари узун паслар орқали рақиб жарима майдонига кириш учун беҳуда уринишди, узоқдан берилган зарбалар дарвозага қадар етиб бормади.

Лопетеги Мариано Диас, Асенсио ва Винисиусни майдонга ташлаш орқали ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилди. Аммо иккинчи бўлимдаги энг хавфли вазият ҳам майдон эгалари томонидан яратилди: Хони чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. «Реал»нинг кўп вазиятларда омади келди - рақиб футболчилари ҳужумларни аниқ зарбалар билан якунлай олишмасди. Лекин қўшимча дақиқаларнинг охирида мезбонлар барибир гол уришди, бурчак зарбаси амалга оширилган вақтда жарима майдонида тартибсизлик юзага келди ва Гарсия бундан унумли фойдаланди. 

Бу ғалаба эвазига «Алавес» турнир жадвалида «Реал»га етиб олди. Мадридликлар жамоаси 6 соату 49 дақиқадан буён гол ура олмаяпти. Бундай серия «Реал»да 1985 йилдан буён кузатилмаганди. «Реал» «Алавес»га охирги марта 87 йил муқаддам ютқазганди.

«Месталья»да дуранг. Каталонияликлар чемпионатнинг қаторасига тўртинчи ўйинида очко йўқотди

«Валенсия» - «Барселона» - 1:1 (1:1)
Голлар: Гарай, 2 (1:0). Месси, 23 (1:1).
«Валенсия»: Нету, Пиччини, Гарай, Габриэл Паулиста, Хосе Гайя, Солер, Парехо, Кондогбья (Коклен, 79), Гонсалу Гедеш (Черишев, 12), Батшуайи, Гамейро (Родриго, 67).
«Барселона»: тер Штеген, Семеду, Пике, Фермален, Жорди Альба, Артур (Рафинья, 88), Бускетс, Ракитич, Месси, Л.Суарес, Коутинью (Дембеле, 84).
Огоҳлантиришлар: Л.Суарес, 41. Солер, 43. Коутинью, 58. Парехо, 58.
Ҳакам: Гонсалес Гонсалес (Испания).
07 октябрь. Валенсия. «Месталья» стадиони.

Беқарор «Валенсия»
Бу чемпионат пешқадами ва турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турган жамоа ўйини анонси эмасди. Аммо ўтган мавсум бўйи «Барселона»нинг асосий таъқибчиси бўлган «Валенсия» бу мавсумдаги илк ғалабасини фақат 7-турга келиб қўлга киритди («Реал Сосьедад» устидан сафардаги 1:0 ҳисобидаги ғалаба). Жамоа ўтган йилгига қараганда беқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпион билан ўйин жамоа учун ўтган йиллардаги жасоратларини эслашга яхши мотивация эди.

Англияга сафар
Ўтган ҳафтада икки жамоа ҳам ЕЧЛ доирасида Англияга сафар қилганди. «Барселона» Лондонда «Тоттенҳэм»ни мағлубиятга учратган бўлса, «Валенсия» Манчестерда «МЮ»дан очко олганди. «Валенсия» ўз ўйинини бир кун олдин ўтказган ва кейинги 3 турда атиги 2 очко олган, ўйинида пасайиш бошланган «Барселона»га қарши тайёрланиш учун 24 соат кўпроқ вақт бор эди.

Гарайнинг голи ва Гедешнинг жароҳати
Ўйиннинг биринчи чорагида «Месталья»да фақат «Валенсия» ўйнаётгандек эди. Ўйинда ҳисоб иккинчи дақиқадаёқ мезбонлар томонидан очилди: жарима майдончасига узатма ва Пикенинг навбатдаги хатоси. Тўп у орқали дарвоза чизиғи олдида турган Гарайга келиб тушди.  Тезкор гол «Барселона»ни гангитиб қўйди, «кўршапалаклар» меҳмонлар дарвозаси яқинидан узоқлашмай қўйишди. Айниқса, Гедешнинг қанотидан (чап қанот) тер Штеген дарвозаси томон тинимсиз хавф солиб турилди. Аммо у 12-дақиқада Коутиньо билан тўқнашувда жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Денис Черишев ўйинни давом эттирди, ўйинда тезлик пасайди, аммо хавфли вазиятлар камайгани йўқ. Аммо россиялик хавбек яратган вазиятларни гоҳ Гамейро, гоҳ Батшуайи йўққа чиқара бошлади.

Суарес-Месси боғлами
Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида «Барселона» ташаббусни қўлга ола бошлади, бир неча яхши ҳужумлар уюштирилди, шундай ҳужумлардан бири Суаресдан тўпни қабул қилиб олган Месси жарима майдони ташқарисидан туриб, кучли ва аниқ зарба бериши билан якунланди. Бу орқали Суарес Мессига голли узатма етказиб бериш бўйича Дани Алвеснинг натижасини (26) яхшилади.

Бу дурангдан кейин «Валенсия» уй учрашувларидаги мағлубиятсиз серияни давом эттирди (4 ғалаба ва 4 дуранг), «Барселона» эса турнир жадвалида иккинчи ўринда қолди, бироз олдинроқ «Севилья» «Сельта»ни мағлуб этиб, биринчи ўринга чиқиб олганди.

«Севилья» биринчи ўринда

«Севилья» – «Сельта» 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 39 Сарабия, 2:0 – 61 Бен-Йеддер, 2:1 – 85 Буфаль.
Севилья – Вацлик, Каррису, Кьер, Гомес, Навас, Сарабия, Банега (Меса, 90), Васкес, Арана, Андре Силва, Бен-Йеддер (Промес, 79).
Сельта – Альварес, Араухо, Кабраль, Ронкалья, Мальо, Лоботка, Бельтран, Жунка (Алонсо, 83), Аспас (Буфаль, 70), Систо (Эккерт, 46), Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Банега (17), Ронкалья (52), Араухо (56), Каррису (56), Арана (89), Кабраль (90).
Четлатиш: Араухо (58).

Андалусияликлар жамоасида Сарабия асосий футболчига айланиб бормоқда. У бу ўйинда ҳам битта гол уриб, яна бир голга узатма берди.

Пабло Мачин шогирдлари «Барселона»га қарши ўйиндан олдин биринчи ўринга чиқиб олди. Жамоа кейинги турда «Камп Ноу»га турнир жадвалида «Барселона»дан юқорида турган ҳолатда ташриф буюради.

«Атлетико» – «Бетис» 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 74 Корреа.
«Атлетико» – Облак, Хуанфран (Арьяс, 74), Годин, Люка Эрнандес, Филипе Луис, Коке, Родри Эрнандес, Сауль, Лемар (Корреа, 57), Гризманн, Калинич (Парти, 66).
«Бетис» – Лопес, Манди, Бартра, Сидней, Герреро (Санабрия, 81), Каналес, Гуардадо (Вильям Карвалью, 17), Фирпо, Ло Чельсо, Санчес (Тельо, 66), Морон.
Огоҳлантиришлар: Фирпо (41), Хуанфран (47), Годин (58), Филипе Луис (77), Сауль (78), Бартра (85), Люка Эрнандес (88), Каналес (90).

«Атлетико»нинг яна бир оддий бўлмаган ғалабаси. Диего Симеоне ўйин чиқмай турган маҳалда захирадан Корреани майдонга ташлади ва у ғалаба голини урди. Ушбу футболчи Мадрид жамоасида «қора тойчоқ»қа айланиб бормоқда. Клубда ҳеч бир футболчи захирадан ўйинга қўшилиб, у қадар кўп гол урмаган (11 гол). 

Бу ғалаба эвазига «матрасчилар» очколари сонини 15тага етказиб, турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди.

Тур ўйинлари
Эспаньол – Вильярреал 3:1
(1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 7 Перес, 1:1 – 45 Токо-Экамби, 2:1 – 79 Дардер, 3:1 – 90 Пьятти.
Огоҳлантиришлар: Давид Лопес (5), Мигелон (33), Эрмосо (45), Фунес Мори (47), Дардер (90).

Жирона – Эйбар 2:3 (2:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 12, пенальти Шарлес, 1:1 – 40 Стуани, 2:1 – 42 Стуани, 2:2 – 45 Арбилья, 2:3 – 72 Энрик.
Огоҳлантиришлар: Хуанпе (6), Адай (11), Порту (15), Хосе Анхель (20), Жордан (34), Диоп (41), Риесго (45), Арбилья (59), Паулу Оливейра (61).

Хетафе – Леванте 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 60 Барди.
Огоҳлантиришлар: Даконам (13), Боатенг (22), Антунеш (26), Прцич (31), Джейсон (33), Робер (42), Рочина (90), Ибаньес (90), Суарес (90).
Четлатиш: Портильо (90).

Леганес – Райо Вальекано 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 14 Каррильо.
Огоҳлантиришлар: Оскар Родригес (43), Медран (43), Эмбарба (55), Ба (80).
Четлатиш: Медран (82).

Атлетик – Реал Сосьедад 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 30, пенальти Ойарсабаль, 1:1 – 32 Муниаин, 1:2 – 47 Сангальи, 1:3 – 74, пенальти Ойарсабаль.
Атлетик – Симон, Де Маркос (Капа, 68), Йерай Альварес, Мартинес, Берчиче, Рауль Гарсия (Адурис, 68), Дани Гарсия, Беньят (Сан Хосе, 84), Сусаета, Иньяки Уильямс, Муниаин.
Реал Сосьедад – Мойя, Горосабель, Элустондо, Навас, Родригес, Ильярраменди, Субельдия, Сангальи (Сандро Рамирес, 76), Пардо (Сурутуса, 66), Ойарсабаль (Морено, 86), Баутиста.
Огоҳлантиришлар: Де Маркос (19), Сусаета (26), Мартинес (29), Иньяки Уильямс (31), Субельдия (38), Дани Гарсия (39), Мойя (57), Рауль Гарсия (67), Сурутуса (70), Ильярраменди (83), Баутиста (90).

Вальядолид – Уэска 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 28 Алькарас.
Огоҳлантиришлар: Мичел (6), Гюрлер (13), Рубен Семеду (27).

Турнир тўпурарлари

Турнир жадвали