Бекҳэмлар оиласи уйини сотиб, катта пул ишлаб олишди
Oct. 8, 2018, 10:10 p.m. 9167

Англия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм ва унинг хотини Виктория Беверли-Ҳиллздаги кошонасини 33 миллион долларга сотишди. Бу ҳақда сара кўчмас мулк ҳақида ёзувчи Американинг Mansion Global нашри хабар берди.

Бекҳэмлар оиласи бу уйни 2007 йили, футболчи LA Galaxy клуби билан шартнома имзолаганидан сўнг сотиб олган эди. Ўша пайтда кошона нархи 18,2 миллион доллар бўлган. 

Уйнинг умумий ер майдони - 1 минг кв.м. Унда 6та ётоқхона ва 11та санузел бор. Уйнинг поли ёғочдан қилинган, шифти баланд, унда бир неча камин бор. Кошона ҳудудида очиқ бассейн мавжуд. Уй бегона кўзлардан баланд пальмалар билан тўсилиб туради. 

Аввалроқ, Бекҳэмлар оиласи Франциядаги шунга ўхшаш кошонасини 70% чегирма билан сотилиши ҳақида эълон қилишган эди.