"Штутгарт" бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Oct. 7, 2018, 3:04 p.m. 649

"Штутгарт" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Тайфун Коркутни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. 

Клубнинг бундай қарорга келишига жамоанинг жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалари билан боғлиқ. Шунингдек, Коркутнинг асистенлари Илия Арачич ҳамда Стивен Черундола ҳам клубни тарк этади. 

"Штутгарт" Бундеслигада 7-турдан сўнг 5 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. 

Андреас Хинкель вақтинчалик клуб бош мураббийи вазифасини эгаллади.