А Серияда 8-тур. «Милан» ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
Oct. 7, 2018, 8:21 p.m. 2446

«Милан» А Сериянинг 8-турида «Кьево» устидан ғалаба қозонди. Миландаги «Сан-Сиро» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида «Милан» ҳужумчиси Гонсало Игуаин дублни расмийлаштирди, иккинчи бўлимда Жакомо Бонавентура ҳисобни йирик кўринишга келтирди. «Кьево»нинг ягона жавоб голи Сержо Пеллисье томонидан урилди. Мезбонларнинг уч голида ҳам Сусо ҳал қилувчи узатма муаллифи бўлди.

Бу ғалаба эвазига «Милан» очколари сонини 12тага етказган ва турнир жадвалида 10-ўринга жойлашган, «Кьево» охирги ўриндан 19-ўринга кўтарилган.

«Парма» бу турда Генуяга сафар қилиб, «Женоа»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек ҳисобни очганди. Аммо танаффусга қадар мезбонлар 3 бор мезбонлар дарвозасини ишғол қилишди, голларга Лука Ригони, Лука Силигарди ва Фабио Чераволо муаллифлик қилишди.

Бу иродали ғалаба эвазига «Парма» бешинчи ўринга кўтарилди. Бу мавсумда А Серияга қайтган Парма жамоаси ҳисобидаги очколар сони 13тага етган. 

«Женоа» эндиликда турнир жадвалининг 12-ўрнига тушиб қолган. Генуяликлар 8 турда 12 очко жамғаришган. «Парма» билан ўйингача жамоа қаторасига икки ўйинда ғалаба қозонганди.

8-тур доирасидаги яна икки баҳсда «Лацио» ўз майдонида «Фиорентина»ни енгди (1:0), «Сампдория» сафарда «Аталанта»дан устун келди (1:0).

Айни вақтда «Ювентус» 24 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида яккапешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Наполи»да 15 очко бор, аммо неаполитанликлар жамоаси 8-тур ўйинини ҳали ўтказишмади.

Италия чемпионати
8-тур
Милан – Кьево 3:1
(2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 27 Игуаин, 2:0 – 34 Игуаин, 3:0 – 56 Бонавентура, 3:1 – 63 Пеллиссье.
Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Родригес (Лаксальт, 87), Абате, Сапата, Бонавентура (Кутроне, 76), Биглия, Чалханоглу, Кессиэ, Сусо (Кастильехо, 90), Игуаин.
Кьево – Соррентино, Бани, Россеттини, Барба, Депаоли, Бирса, Ригони (Кийине, 69), Радованович, Стемпиньски, Пеллиссье (Пуччарелли, 67), Лерис (Ярошиньски, 78).
Огоҳлантиришлар: Барба (62), Игуаин (69).

Женоа – Парма 1:3 (1:3, 0:0)
Голлар: 1:0 – 6 Пентек, 1:1 – 16 Ригони, 1:2 – 26 Силигарди, 1:3 – 30 Чераволо.
Женоа – Раду, Сполли, Бираски, Кришито, Педру Перейра (Маццителли, 71), Хильемарк (Фавилли, 46), Лазович, Сандро, Юри Медейруш (Бесса, 46), Пентек, Куаме.
Парма – Сепе, Гобби, Якопони, Бруну Алвеш, Гальоло, Барилла, Штулац, Ди Гаудио (Бастони, 61), Ригони (Дейола, 77), Силигарди, Чераволо (да Крус, 67).
Огоҳлантиришлар: Пентек (50), Бруну Алвеш (51).

Лацио – Фиорентина 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 37 Иммобиле.
Лацио – Стракоша, Ачерби, Уоллес (Луис Фелипе, 57), Марушич, Раду, Пароло, Лулич, Милинкович-Савич, Лейва, Кайседо (Корреа, 53), Иммобиле (Бериша, 85).
Фиорентина – Лафон, Пеццелья, Бираги, Миленкович, Витор Уго, Жерсон (Эссерик, 64), Верету, Кьеза, Бенасси (Фернандеш, 46), Пьяца (Соттил, 80), Симеоне.
Огоҳлантиришлар: Лулич (26), Кайседо (34), Пьяца (35), Жерсон (45), Марушич (52), Корреа (69), Витор Уго (70), Стракоша (82).

Аталанта – Сампдория 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 76 Тонелли.
Аталанта – Голлини, Паломино, Масьелло (Манчини, 24), Кастань, Толои, Фройлер, де Рон, Гомес, Пашалич (Иличич, 57), Хатебур, Сапата (Барроу, 66).
Сампдория – Аудеро, Тонелли, Мурру, Берешиньски, Андерсен, Прат, Экдаль, Линетти (Баррето, 84), Капрари (Рамирес, 60), Куальярелла, Дефрель (Ковнацки, 86).
Огоҳлантиришлар: Андерсен (31), де Рон (46), Прат (50), Линетти (78), Иличич (89), Берешиньски (90).