«Рома» ғалабали сериясини давом эттирди
Oct. 7, 2018, 8:46 a.m. 1373

Италия чемпионатининг 8-тури доирасида «Рома» «Эмполи» устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эмполидаги «Карло Кастеллани» стадионида қўлга киритилган ғалаба А Сериядаги қаторасига учинчи ғалабага айланди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида Стивен Н'Зонзи ҳисобни очди, унга Лоренцо Пеллегрини ассистентлик қилди. Ўйин охирида Эдин Жеко Стефана Эль-Шааравининг пасидан кейин римликларнинг ғалабасини мустаҳкамлади.

Бу ғалаба эвазига «Рома» Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилди, «Эмполи» 18-ўринда қолмоқда.

Кейинги турни «Рома» 20 октябрь куни ўз уйида СПАЛ жамоасига қарши ўтказади. «Эмполи» 21 октябрь куни сафарда «Фрозиноне» билан баҳслашади.

Италия чемпионати
8-тур
Эмполи – Рома 0:2
(0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 36 Нзонзи, 0:2 – 85 Джеко.
Эмполи – Терраччано, Ди Лоренцо, Сильвестре, Майетта, Весели, Капецци (ла Гумина, 79), Аккуа (Траоре, 74), Беннасер, Зайц, Крунич, Капуто.
Рома – Ольсен, Сантон, Манолас, Фасио, Пеллегрини (Флоренци, 60), Нзонзи, де Росси, Ундер (Жезус, 74), Пеллегрини (Кристанте, 74), Эль-Шаарави, Джеко.
Огоҳлантиришлар: Беннасер (35), Пеллегрини (49), Сильвестре (83).