Узбек O'zbek
«Реал» жароҳатлар гирдобида. Бэйл янги мавсумда учинчи бор жароҳат олди, Бензема ҳам сафдан чиқди
Якшанба, 07 Октябр
4491

«Реал»нинг асосий таркиб футболчилари Гарет Бэйл ва Карим Бензема Испания чемпионатининг 8-тури доирасида «Алавес»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан тугаган учрашувни охиригача етказа олишмади. 

Бензема танаффусдан кейин майдонга қайтмади. Унда ўнг оёғи билан муаммо юзага келган. Душанба куни у тиббий кўрикдан ўтказилади.

Бэйл 80-дақиқада ўзини ёмон ҳис қила бошлагани учун алмаштирилди.

Уэльслик бу футболчи мавсум давомида бунгача икки марта жароҳат туфайли ўйинларни ўтказиб юборганди. У сентябрь ойида «Атлетик»ка қарши ўйинда майдондан олинган ва кейинги турда «Эспаньол»га қарши ўйинда жамоага ёрдам бера олмаганди.  Сентябрь ойи охирида «Атлетико»га қарши ўйинда жароҳатлангач, октябрь ойи бошида Чемпионлар лигаси доирасида ЦСКАга қарши ўйинда майдонга тушмади. 

Қайд этиш керакки, айни вақтда «Реал»нинг бошқа етакчилари - Иско, Марсело ва Карвахаль ҳам жароҳат туфайли сафдан чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз