«Навбаҳор» эртага янги бош мураббийни тайинлайди
Oct. 7, 2018, 12:02 a.m. 4140

«Навбаҳор» клуби Андрей Канчельскисни бош мураббий қилиб тайинлайди.

49 ёшли россиялик мутахассис эртага Наманганга етиб келади ва жамоа билан шартнома имзолайди. У истеъфога чиқарилиши кутилаётган Илҳом Мўминжонов ўрнини эгаллайди.

Маълумот ўрнида, Андрей Канчельскис 1991-1995 йилларда «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятида «Торпедо ЗИЛ», «Уфа», «Волга НН», «Юрмала» ва «Солярис» клубларини бошқарган.