Италияда янги юлдуз. «Женоа» жорий мавсумда урган 16та голдан 13таси бир ҳужумчи номига ёзилди
Oct. 7, 2018, 6:19 p.m. 5325

«Женоа» ҳужумчиси Кшиштоф Пентек Италия чемпионатида гол уришда давом этмоқда. У А Сериянинг 8-тур учрашувлари доирасида «Парма»га қарши кечган ўйинда (1:3) ҳисобни очди. 

23 ёшли поляк – «Женоа» жорий мавсумда урган 16та голдан (Италия чемпионати ва Италия Кубоги ўйинлари қўшиб ҳисобланганда) 13тасига муаллифлик қилган.

«Янги Левандовски» дея таърифланаётган ушбу форвард А Сериянинг 7 турида 9 гол урди. У шунингдек кубок ўйини доирасида «Лечче»га қарши ўйинда (4:0) покер муаллифи бўлган.

Айни вақтда бу футболчи А Серия тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Пентек учун бу Италиядаги илк мавсумдир. У бунгача Польшанинг «Краковия» клуби сафида тўп сурган.

Бундан аввалроқ ушбу футболчига «Барселона» томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабар қилинганди.