«Арсенал»нинг суперголи. Рэмзи майдонга чиқиши биланоқ гол урди
Oct. 7, 2018, 6:35 p.m. 4634

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи АПЛнинг 8-турида «Фулҳэм»га қарши ўйиндаги (5:1) голлардан бирига муаллифлик қилди.

Ўйиннинг 67-дақиқасида майдонга тушган Аарон Рэмзи шу дақиқанинг ўзида, 39 сония ичида ўзи бошлаган ҳужумни товони билан берган зарбаси орқали якунлаб, чиройли гол муаллифига айланди.

Бу «Арсенал»да 2007 йилдан буён захирадан тушган футболчи томонидан урилган энг тезкор гол бўлди: ўшанда Никлас Бендтнер майдонга тушганига 35 сония бўлганида дарвозани ишғол этганди.