Шоҳруҳ Гадоевнинг голи «Тэжон»га ғалаба келтирди
Oct. 6, 2018, 5:48 p.m. 2152

Жанубий Корея Кей Лига 2 мусобақасида 31-тур ўйинлари ўтказилди.

«Тэжон Ситизен» ўз майдонида мусобақа пешқадами «Асан Мугунгҳва» клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. Мезбонларга ғалаба келтирган гол ҳамюртимиз Шоҳруҳ Гадоев ҳисобига ёзилди.

Бу натижадан сўнг, «Тэжон Ситизен» 49 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда, «Асан Мугунгҳва» 57 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Гадоев жорий мавсумда 26та ўйинда майдонга тушиб, жами 8та гол урган.

Кей Лига 2, 31-тур
6 октябрь
«Тэжон Ситизен» - «Асан Мугунгҳва» - 2:1
Голлар
: Ҳванг Ин Бём (80), Шоҳруҳ Гадоев (89) - Ким Ҳюн (36)