Пако Алькасер ажойиб сермаҳсулликни намойиш қилмоқда
Oct. 6, 2018, 10:04 p.m. 3423

Дортмунднинг «Боруссия» клубида ижара асосида ўйнаётган «Барселона» ҳужумчиси Пако Алькасер мавсумни жуда яхши бошлади.

Футболчи дастлабки 4та ўйинида 7та гол уришга муваффақ бўлди.

Қизиғи шундаки, Алькасер ўтган мавсумда «Барселона» таркибида ҳаммаси бўлиб шунча гол урган ва бунинг учун 23та ўйинда майдонга тушган эди.