Хабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиблари ким бўлиши тахмин қилинди
Oct. 6, 2018, 10:22 p.m. 11210

Универсал курашлар жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг менежери Ризвон Магомедов Конор Макгрегорга қарши ўтказиладиган жангдан олдин, мижозини нималар кутаётганини айтди.

«Энди ҳеч нарса юз бермайди. Агар зилзила бўлиб, шаҳарни ер ютса, шундагина баҳс ўтказилмаслиги мумкин. Ҳозирча жанг олдидаги тўсиқни кўрмаяпман.

Даромадли жанглар ҳар доим топилади. Эртага бу жангчилар курашганидан сўнг, ҳаёт тўхтаб қолмайди. Супержанглар тугамайди. Масалан, Жорж Сен-Пьерга қарши баҳс, бу ҳар доим қизиқарли. Албатта, олдин у Энтони Пэттисни мағлуб этиши керак. Уларнинг тарихи жуда узун. 

Конор Макгрегордан кейинги жанг? Агар Тони Фергюсон Петтисни мағлуб этса, у билан дуч келишни истардик. Сен-Пьерга ҳам қизиқиш бор. Кўрамиз», — деди Ризвон Магомедов.