Бундеслига. Алькасер ҳет-триги «Боруссия»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар
Oct. 6, 2018, 8:38 p.m. 2594

Германия чемпионати 7-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди.  

«Боруссия» Д ўз майдонида «Аугсбург»ни қабул қилди ва 4:3 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. «Барселона» собиқ ҳужумчиси Пако Алькасер ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлди. Бу натижадан сўнг, «Боруссия» Д 17 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди.

«Шальке» сафарда «Фортуна» билан беллашиб, қаторасига 2-ғалабасини қўлга киритди.

Бундеслига, 7-тур
6 октябрь

Ҳанновер – Штутгарт 3:1
Голлар: 1:0 – 30 Вуд, 2:0 – 45 Вуд, 2:1 – 50 Гомес, 3:1 – 90 Бебу. 

Боруссия Д – Аугсбург 4:3
Голлар:
0:1 – 22 Финнбогасон, 1:1 – 62 Пако Алькасер, 1:2 – 71 Макс, 2:2 – 80 Пако Алькасер, 3:2 – 84 Гетце, 3:3 – 87 Грегорич, 4:3 – 90 Пако Алькасер. 

Майнц – Ҳерта 0:0 
 
Фортуна – Шальке 0:2

Голлар: 0:1 – 47 Маккенни, 0:2 – 53 Бургшталлер.