Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Макгрегорга қарши жанг ҳақида фикр билдирди
Oct. 6, 2018, 1:18 a.m. 24622

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов ўғлининг Конор Макгрегорга қарши жанги борасида ўз фикрларини билдирди. 

"Сиз Ҳабибнинг жанги атрофида қанчалик шов-шув кўтарилганини билмайсиз. Биз бутун Маҳачқалъа телпакда бўлишини кутиб қоламиз. Бу тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳолат. 

Ҳаяжон аниқ йўқ. Масъулият ҳисси эса бор. Бу эса турли хил нарса. 

Менинг тахминим – иккинчи раунд ўртаси ёки учинчи раунд боши. Ҳабибда биз энг кучли эканимизни исботлаш истаги бор. Бизнинг бошқа йигитларимиз ҳам қолган вазн тоифаларидаги камарларни эгаллашни хоҳлашади", – деди Абдулманноп Нурмагомедов. 

Конор Макгорегор ва Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.