Нурмагомедов: «Макгрегор – пиёниста, унинг гапи сариқ чақага арзимайди»
Oct. 5, 2018, 10:09 a.m. 10770

Ҳабиб Нурмагомедовнинг маълум қилишича, ҳеч қандай шароитда Конор Макгрегорнинг қўлини жангдан кейин сиқмайди. Бу ҳақда у матбуот анжуманидан сўнг айтиб ўтди.

«Конорнинг қўлини жангдан кейин сиқаманми? Йўқ. Ҳеч қачон. Йўқ! У менинг халқим ҳақида, Россия ҳақида кўп гапириши, менинг оиламни ҳақорат қилиши унга обрў бағишламайди. Алкоголик ва пияниста нима ҳақида гапираётганининг ўзи аҳамиятсиз. Булар эътиборга олинмаслиги керак бўлган носоғлом нарсалардир», - дея маълум қилди Нурмагомедов.

Эътиборлиси, ирландиялик қўшма матбуот анжуманига кечиккан ва Нурмагомедов у келишидан олдин анжуманни тарк этган.

Макгегор ва Нурмагомедов жанги эртага, 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 7 октябрь куни эрталаб соат 7:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович ушбу жанг ҳақида ўз тахминини билдирган эди.