«Лион» ҳақоратли варақалар учун жазоланди
Oct. 5, 2018, 10:49 a.m. 1503

Франция профессионал футбол лигаси интизом қўмитаси 8-турдан ўрин олган «Лион» - «Марсель» ўйинида юз берган воқеалар бўйича қарор чиқарди.

Гап шундаки, мезбонларнинг «Bad Gones» фанатлар гуруҳи дербига атаб, ҳақоратли варақаларни тарқатган. Унда «Марсель - ОИТС ҳукмрон бўлган шаҳар» деган ёзувлар бўлган.

Натижада, «Лион» клуби 10 минг евро жаримага тортилди ва қаттиқ огоҳлантирилди.