Инфантино ФИФА президентлигига номзодини қўйиш учун Платинининг розилигини олди
Oct. 5, 2018, 3:10 p.m. 2810

ФИФА президенти Жанни Инфантино УЕФАнинг собиқ раҳбари Мишель Платини билан учрашгани, учрашув давомида Платинидан жаҳон футболи раҳбарлиги учун навбатдаги сайловда номзодини қўйишга рухсат олгани ҳақида айтиб ўтди.

«Платинига шахсан мурожаат билан чиқдим. Биз вазиятни муҳокама қилдик. Мен агар ундан тақиқни олиб ташлашса, [ФИФА президентлиги учун сайловда] номзодимни қўймаслигимни айтдим. Унинг фикрини билиш ва рухсат олиш учун ёнига боргандим. У менга рози эканини айтди», - деган Инфантинонинг сўзларини чоп этди L’Equipe.

Эслатиб ўтамиз, Мишель Платини 2015 йил июлида ФИФА президентлиги учун ўз номзодини илгари сурган, аммо ўша йил охирида коррупцияда айбланиб, 8 йилга футболдан четлатилган эди. Кейинчалик бу муддат икки баробарга қисқариб, тақиқ 2019 йил октябрига қадар амал қилиши белгиланган эди. 2016 йил февралида Инфантино жаҳон футболи раҳбари этиб сайланган.

ФИФА президентлиги учун навбатдаги сайлов 2019 йил 5 июнда Парижда бўлиб ўтади. Номзодлар 5 февралга қадар ариза топширишлари керак.