Германияга қарши ўйин олдидан Франция термасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум қилинди
Oct. 5, 2018, 7:59 a.m. 3883

Франция терма жамоасининг октябрь ойидаги Исландияга қарши ўртоқлик ўйини ва Миллатлар лигаси доирасидаги Германияга қарши баҳсида иштирок этиши мумкин бўлган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди.

Бош мураббий Дидье Дешам йиғинга жами 23 футболчини жалб этган. Улар орасидан «Лион»нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Тангай Н`Домбеле Альваро биринчи марта терма жамоадан чақириқ олган.

Исландияликлар билан ўртоқлик учрашуви 11 октябрга белгиланган бўлса, немисларга қарши баҳс 16 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дарвозабонлар: Альфонс Ареола («ПСЖ»), Уго Льорис («Тоттенхэм Хотспур»), Стив Манданда («Марсель»);
Ҳимоячилар: Лукас Эрнандес («Атлетико»), Пренел Кимпембе («ПСЖ»), Бенжамен Павар («Штутгарт»), Жибриль Сидибе («Монако»), Рафаэль Варан («Реал»), Мамаду Сако («Кристал Пэлас»), Курт Зума («Эвертон»), Лука Динь («Эвертон»);
Ярим ҳимоячилар: Н’Голо Канте («Челси»), Блез Матюиди («Ювентус»), Стивен Н’Зонзи («Рома»), Пол Погба («Манчестер Юнайтед»), Тангай Н'Домбеле Альваро («Лион»), Тома Лемар («Атлетико»);
Ҳужумчилар: Усмон Дембеле («Барселона»), Набиль Фекир («Лион»), Оливье Жиру («Челси»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Флорьян Товен («Марсель»).