Дешам: «Погба ва Моуриньо зиддияти билан ишим йўқ. Мен Моуриньо эмасман»
Oct. 5, 2018, 9:29 a.m. 1869

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо ва унинг шогирди Поль Погба ўртасидаги зиддиятга муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Франция термасининг Германияга қарши Миллатлар лигаси доирасидаги учрашуви учун чақирув олган футболчилар орасида Погба ҳам бор.

«Бу мени мутлақо ташвишлантираётгани йўқ. Мен Жозе Моуриньо эмасман. Погба билан ўрталаридаги ишга аралашишни истамайман.

Поль билан ҳаммаси аниқ: вазиятни ҳал қилиб олиш керак. Ўйинчилар Франция термасига келганларидан сўнг уларда кўп нарса ўзгаради», - дея таъкидлади Дешам.