«Бавария»нинг камида беш футболчиси Нико Ковачдан норози
Oct. 5, 2018, 2:05 p.m. 3224

«Бавария» бош мураббийи Нико Ковач жамоадаги муаммолар сабаб ишсиз қолиши мумкин, деб хабар тарқатди Bild.

Манба маълумотига кўра, жамоада бир вақтнинг ўзи бир неча нафар футболчи мураббийнинг ротация сиёсатидан норози бўлмоқда. Бу ўйинчилар, жумлалан, ҳимоячи Никлас Зюле, яримҳимоячи Леон Горецка ва ҳужумчилар Серж Гнабри ва Сандро Вагнер экани айтилган. Ушбу футболчилар етарлича кўп миқдорда майдонда ҳаракат қилишмаётганидан нолишмоқда.

Қайд этилишича, юқоридагилардан ташқари, хавбек Хамес Родригеснинг ҳам норозилиги ўзига яраша. Ушбу футболчи Чемпионлар лигаси доирасидаги «Аякс»га қарши «Альянц Арена»да кечган баҳсни захира ўриндиғида ўтказган эди. Маълум бўлишича, Родригес ҳакамнинг ўйин якунланганини билдирувчи ҳуштаги чалинганидан 11 дақиқа ўтгач стадионни тарк этган.

«Бавария» Бундеслиганинг 6 туридан сўнг 2-поғонада бормоқда. Жамоа ҳисобидаги очколар сони етакчи «Боруссия Д»никидан биттага кам.