АПЛда сентябрнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
Oct. 5, 2018, 10:43 p.m. 2643

АПЛда сентябрь ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.

Ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар:
Вийи Боли (ҳимоячи, «Вулверҳэмптон»)
Эден Азар (ҳужумчи, «Челси»)
Александр Ляказетт (ҳужумчи, «Арсенал»)
Жеймс Мэддисон (яримҳимоячи, «Лестер Сити»)
Гилфи Тор Сигурдссон (яримҳимоячи, «Эвертон»)
Раҳим Стерлинг (яримҳимоячи, «Манчестер Сити»).

Ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:
Унаи Эмери («Арсенал»)
Нуну Эспириту Санту («Вулверҳэмптон»)
Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»)
Юрген Клопп («Ливерпуль»).

Эслатиб ўтамиз, август ойида «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Лукас Моура энг яхши футболчи, «Уотфорд» устози Хави Грасия энг яхши мураббий бўлган эди.