Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Гиннесс рекордлар китобига киритилди
Oct. 4, 2018, 10:24 p.m. 6429

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес Гиннесс рекордлар китобига киритилди. 

Мутахассис бир терма жамоани энг кўп марта бошқарган рекордчи мураббий бўлди. 2006 йилда Уругвайга тайинланган Табарес қўл остида жамоа 185та ўйин ўтказган. Бундан ташқари, у жаҳон чемпионатларидан энг кўп иштирок этган мураббий бўлди - 4.

Оскар Табарес Уругвай терма жамоаси билан 2 марта Америка Кубогида зафар қучган. 2011 йилда у Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси талқинига кўра, дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

ЖЧ-2018 мусобақасида Табарес қўл остидаги Уругвай чоракфиналгача етиб бориб, бўлажак жаҳон чемпиони Францияга 0:2 ҳисобида ютқазган эди.