Неймар «ПСЖ»даги ягона энг яхши футболчи эмас - Тухель
Oct. 4, 2018, 11:24 a.m. 2951

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигасида «Црвена Звезда» клуби йирик ҳисобда (6:1) таслим этилгач, матбуот анжуманида иштирок этди. Анжуманда журналистлар ўйинда ҳет-трик қайд этган Неймар ҳақида ҳам мураббийга савол беришди.

«Црвена Звезда»нинг кўплаб ўйинлари видеоёзувини кўриб чиқдик. Бунда уларнинг ҳимоя чизиғи яхши ташкил этилгани ва фидойиларча тўп суришлари диққатимизни тортди. Бошқа жамоалар бу клубга гол киритишга қийналган бўларди. Улар 34 та ўйинда мағлуб бўлишмаган. Сиз бу ғалаба осонликча эришилган, деб ўйлашингиз мумкин, аммо мутлақо ундай эмас», - дея ўйин ҳақида фикр билдирди Тухель.

«Неймар – Европанинг энг яхши ўйинчиларидан бири, аммо бизнинг жамоамизда бундай футболчилар бир неча нафарни ташкил этади. Биз сафимизда шундай энг яхши ўйинчилар борлиги учун, қолаверса, биз энг жамоа бўлганимиз учун ҳам шунчалик кўп ўйинларда ғалаба қозондик. Бу ғалабалар муҳим аҳамиятга эга. Жисмоний тайёргарлиги ва ўз ўйинига ишончи юқори. Буни майдонда ҳам кузатишингиз мумкин», - дея таъкидлаб ўтди «ПСЖ» устози.

Таъкидлаш жоиз, бразилиялик ҳужумчининг ушбу ўйиндаги дриблинги УЕФА томонидан куннинг энг чиройли финти деб топилди.