Узбек O'zbek
Ибраҳимович Макгрегор ва Нурмагомедов ўртасидаги жанг бўйича тахминини айтди
Пайшанба, 04 Октябр
30024

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ирландиялик Конор Макгрекор ва россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги бокс жанги борасида ўз тахминини айтди.

«Менимча, Ҳабиб ғалаба қозонади. У сизни ушлаб олса, чиқиб кетишингизга имкон қолдирмайди. Ҳабиб рингда рақибларини азобланишга мажбур қилади ва улар фақат бу билан қутула олмайди. У сизни жуда хунук кўринишда таслим бўлишга мажбур қилади.

Ҳабиб – [Конордан кўра] босиқроқ, аммо хавфлироқ йигит бўлиб кўринади.

Мен россиялик бошқа бир жангчи – Федор Емельяненкони ҳам эслайман. Унинг темпераменти ҳам шундай босиқ ва совуққон эди, аммо рингга чиқиши биланоқ, барчаси ўзгарар эди», - деган Ибраҳимович.

Макгегор ва Нурмагомедов жанги 6 октябрь, шанба куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз