Узбек O'zbek
Чемпионлар лигасида А Серия клублари учун ноёб ҳолат кузатилди
Пайшанба, 04 Октябр
8117

Италия А Сериясининг барча вакиллари Чемпионлар лигасининг 2-турида 3 очко соҳиби бўлди.

Жумладан, «Интер» ПСВни мағлуб этди (2:1), «Наполи» «Ливерпуль»дан устун келди (1:0), «Рома» «Виктория»ни таслим этди (5:0) ва «Ювентус» «Янг Бойз» устидан ғалабага эришди (3:0).

Шу тариқа, 13 йилда илк марта Чемпионлар лигасининг бир турида 4 та итальян жамоаси ғалабага эришди.

2005 йил ноябюрь ойида гуруҳ босқичининг 5-турида «Милан», «Интер», «Ювентус» ва «Удинезе» клублари рақибларидан устун келган, ўшанда ҳам улардан иккитаси («Милан» ва «Интер») йирик ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз