«Зидан «МЮ»га ўтса, каламуш ейман» - Дюгарри
Oct. 3, 2018, 11:13 a.m. 10494

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед» клубига ўтишига ишонмаяпти. Унинг фикрига кўра, «Зизу» Моуриньодан қолган жамоани қабул қилиб олмайди.

«Агар Зидан бу ишни қилса, битта эмас, иккита каламушни ейман», - деб Дюгарри сўзларини келтирмоқда RMC.

«Бу миш-мишга ишонмайман. Нега энди Зидан Моуриньо ўрнини эгаллаши керак? Зинедин таътилда, Моуриньо ўз ишини қиляпти, ўзи эплаяпти. Зидан Манчестерга бормайди».