Погба «ПСЖ»га ўтиши мумкин
Oct. 3, 2018, 1:28 p.m. 3808

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба январда жамоани тарк этмоқчи.

The Sun хабарига кўра, франциялик футболчи бош мураббий Жозе Моуриньо билан муносабатлари ёмонлашгани туфайли, клуб таркибида тўп тепишни истамаяпти. Погба «Манчестер Юнайтед» раҳбариятидан бошқа жамоага қўйиб юборишларини сўрамоқда.

Вазиятдан «ПСЖ» клуби фойдаланиб қолмоқчи ва Погбани таркибига таклиф қилишни режалаштирмоқда. Парижликлар футболчининг трансфери учун 70 миллион евро беришга тайёр.