ОЧЛ. «Кашима Антлерс» яримфиналнинг дастлабки ўйинида иродали ғалабага эришди
Oct. 3, 2018, 6:04 p.m. 1207

Осиё Чемпионлар Лигасида яримфинал босқичининг дастлабки ўйинларидан икинчиси якунланди.

Мусобақа фаворитларидан бири сифатида саналаётган Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби ўз майдонида Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг Блюуингз» жамоаси билан беллашди ва 0:2 ҳисобида орқада бораётган бўлса-да, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жавоб баҳси 24 октябрь куни ўтказилади.

ОЧЛ, 1/2финал, дастлабки ўйинлар
2 октябрь
Ас-Садд (Қатар) - Персеполис (Эрон) - 0:1
Гол:
Алипур (86 пен)

3 октябрь
Кашима Антлерс (Япония) - Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) - 3:2
Голлар: Жанг Ҳо Ик (21 автогол), Серхио (84), Учида (90+3) - Учида (2 автогол), Дамянович (6)