Неймар: «Йиғлашда давом этишим ноўрин, олдинга интилишим керак»
Oct. 3, 2018, 8:23 a.m. 3945

Бразилия терма жамоаси ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2018`даги муваффақиятсизликка қараб қолмай, олдинга интилишда давом этишини айтиб ўтди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

«Жаҳон чемпионатида кўп салбий ҳиссиётларни бошдан кечиришимга тўғри келди, аммо мен Бразилия терма жамоаси билан ўйнаш учун барча ишни қилдим.

Россиядаги чемпионатни эрта тугатганимиздан жуда қайғуга тушган эдим. Аммо мен йиғлашда давом эта олмайман, олдинга қараб ҳаракат қилишим керак», - дея таъкидлаган Неймар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мундиалда «пентакампеонлар» чорак финалдаги Бельгияга қарши ўйиндан сўнг (1:2) мусобақани тарк этишган эди.