ОЧЛ. «Ас-Садд» яримфиналнинг дастлабки ўйинида ютқазди
Oct. 2, 2018, 10:39 p.m. 1734

Осиё Чемпионлар Лигасида яримфинал босқичининг дастлабки ўйинларидан бири якунланди.

Мусобақа фаворитларидан бири сифатида саналаётган Қатарнинг «Ас-Садд» клуби ўз майдонида Эроннинг «Персеполис»и билан беллашди ва кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона гол сўнгги дақиқаларда Алипур томонидан пенальтидан урилди.

Жавоб баҳси 23 октябрь куни ўтказилади.

ОЧЛ, 1/2финал, дастлабки ўйинлар
2 октябрь
Ас-Садд (Қатар) - Персеполис (Эрон) - 0:1
Гол: Алипур (86 пен)

3 октябрь
Кашима Антлерс (Япония) - Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея)