Почеттино «Барселона» ҳақида кескин фикрларни билдирди
Oct. 1, 2018, 9:22 p.m. 12022

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши баҳсдан олдин, ўз фикрларини баён қилди.

«Мен Барселонада узоқ яшаб, «Эспаньол»ни бошқарганман. «Барселона» билан боғлиқ бўлган кўплаб дўстларим бор, аммо ҳеч қачон бу клубни бошқармайман. Бунинг иложи йўқ.

«Барселона»ни мағлуб этишни истайман. Бу биз учун жуда муҳим. «Интер»га қарши ўйинни назорат қилган эдик, аммо ютқазиб қўйдик. Биз хатоларни таҳлил қилиб, уларни тўғрилашимиз лозим», - деб Почеттино сўзларини келтирмоқда Marca.