Узбек O'zbek
Марадона Мессига Аргентина терма жамоасидан бутунлай бош олиб кетишни маслаҳат берди
Душанба, 01 Октябр
5700

Аргентина термаси афсонаси Диего Марадона жамоа сардори Лионель Мессига халқаро фаолиятини якунлашни маслаҳат берди. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» яримҳимоячиси Аргентина футбол федерациясидан 2019 йил охирига қадар ўзини терма жамоага чақирмай туришларини сўраган.

«Мен Мессига умуман термага қайтмасликни маслаҳат берган бўлардим. Терма жамоада ҳамма нарсага уни айбдор қилишади. Ҳатто ёшлар термаси мағлуб бўлса ҳам...

Бироз ўзни четга олиб, ҳаммаси учун жавобгарликни ким бўйнига олишини кузатиб турадиган вақт келди. Аргентина терма жамоаси ортиқ мени руҳлантирмай қўйди. Бу ҳаммага тааллуқли. Биз кучли шижоатни йўқотиб қўйдик», - дея таъкидлаган Марадона.

Эслатиб ўтамиз, кеча терма жамоанинг собиқ футболчиси Хуан Роман Рикельме Мессининг яна миллий терма сафига қайтишига умид билдирган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз