Мадридда сулҳ, «Барселона» ғалабасиз сериясини давом эттирди. Испанияда тур якунлари
Oct. 1, 2018, 1:25 p.m. 4732

Испания чемпионатида 28-30 сентябрь кунлари мобайнида 7-тур учрашувлари ўтказилди. Бу турда ҳам чемпионат фаворитлари очко йўқотишди, «Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги Мадрид дербисида ҳисоб очилмай қолган бўлса, «Барселона» «Атлетик»ка қарши ўйинда очко йўқотди. Каталонияликлар жамоаси қаторасига учинчи ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. «Трибуна» тур воқеаларини келтириб ўтади.

МЕССИ ВА МУНИР ҚУТҚАРДИ

«Барселона» - «Атлетик» - 1:1 (0:1)
Голлар: Де Маркос, 41 (0:1). Эл-Ҳаддодий, 84 (1:1).
«Барселона»: тер Штеген, Семеду, Пике, Лангле, Жорди Альба, Серхи Роберто (Бускетс, 51), Ракитич, Видаль (Месси, 55), Дембеле (Эл-Ҳаддодий, 80), Суарес, Коутинью.
«Атлетик»: Симон, Де Маркос, Иньиго Мартинес (Ноласкоайн, 23), Альварес, Баленсиага, Рауль Гарсия, Дани Гарсия, Эчеварриа (Сан-Хосе, 67), Сусаэта, Иньяки Уильямс (Адурис, 79), Берчиче.
Огоҳлантиришлар: Альварес, 48. Ракитич, 78. Бускетс, 89. Дани Гарсия, 90.
Ҳакам: Хайме Латре (Испания).
29 сентябрь. Барселона. «Ноу Камп» стадиони.

Юмтитисиз
Кейинги ҳафталарда «Барселона» ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Чемпионатнинг 5-турида «Жирона»га қарши ўз уйида кечган учрашувда ғалаба қозона олмаган (2:2) каталонияликлар жамоаси 6-турда аутсайдер «Леганес»га сафарда ютқазди (1:2). Фақат таъқибчи жамоалар ҳам очко йўқотиши Эрнесто Вальверде шогирдларига турнир жадвалида ўз ўрнини сақлаб қолишига имкон берди.

Айни вақтда жамоа, айниқса ҳимоя чизиғи - чемпион жамоаникидек эмас. Икки ўйинда ҳам Пике ўта қўпол хатоларга йўл қўйди ва бу хатолар голлар билан тугади, «Леганес»га қарши ўйинда ҳам Фермален голга сабабчи бўлди. Жамоанинг марказий ҳимоячиси Юмтити тиззасидаги жароҳат туфайли «Атлетик»ка қарши ўйинни ўтказиб юборди, у ЕЧЛ доирасида «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда ҳам майдонга тушмайди.

Месси ва Бускетссиз
Чемпионлар лигаси ўйинлари яқинлашаётгани туфайли 2 октябрь куни Лондонда «Тоттенҳэм»га қарши кечадиган ўйиндан аввал Вальверде кутилмаган қарор қабул қилди. У баскларга қарши ўйинда Мессини ва Бускетсни захирада қолдирди. Ўтган мавсумда ҳам аргентиналик футболчи ротация қилинган, у барча турнирлар ҳисобга олинганда 6 марта захирада қолдирилганди. Бу эса ҳисобларда акс этган, Лео қатнашмаган 6 ўйинда 4 дуранг ва 2 ғалаба қайд этилган.

«Басклар»га қарши ўйин арафасида Вальверде ўзининг собиқ жамоасини осонлик билан мағлуб этишни кўзлаган кўринади. Статистика ҳам «Атлетик» «Барселона» учун у қадар кучли рақиб эмаслигини кўрсатади - бильбаолик «шерлар» «Камп Ноу»да узлуксиз 14 ўйинда мағлуб бўлишган, бу жамоа охирги марта Каталония пойтахтидан 2004 йилнинг январида очко олиб қайтган (1:1).

Голларсиз
Ўйинни ўзининг асосий юлдузларисиз бошлаган бўлишига қарамасдан, «Барселона» илк дақиқаларданоқ меҳмонларни қамал қила бошлади. Эдуардо Бериссо қўлламоқчи бўлган прессинг жамоага таъсир қилмади. Аргентиналик бу мураббий ўзининг «Сельта»си билан каталонияликларни кейинги йилларда энг шармандали ҳисобларда мағлуб этган мураббий ҳисобланади. У виголиклар бошқарувида эканида «Барселона»ни 4:1 (2015-16 йилги мавсум) ва 4:3 (2016-17) ҳисобларида мағлубиятга учратган. У бошчилигидаги басклар ҳимояни мустаҳкам ушлашди. Суареснинг жарима зарбаси, Ракитичнинг узоқдан берган зарбаси, Коутиньонинг ўз услубида йўллаган зарбаси - барчаси бесамар кетарди.

Леонинг чиқиши

Иккинчи бўлим бошида «Барселона» ўйинни кучайтирмасдан, натижага эриша олмаслиги маълум бўлиб қолди. Меҳмонлар бу вақтга келиб ҳисобда олдинга чиқиб олишган, танаффус арафасида Сусаетанинг саъй-ҳаракатларидан кейин Де Маркос тер Штегенни доғда қолдирганди. Иккинчи бўлим бошида чўлоқланганча майдонни тарк этган Серхио Роберто ўрнини Серхио Бускетс эгаллади, кўп ўтмай Видаль ўрнига Месси ўйинни давом эттирди. Шундан сўнг, «Атлетик» жарима майдонида воқеалар ривожи тезлашди. Лекин вундеркинд дарвозабон Симон Суареснинг ҳам, Коутиньонинг ҳам зарбаларини ишонч билан қайтариб юбораверди.

Қутқарувчи Мунир
Энг асосийси Мессининг ўзи ҳам ҳеч қанақасига гол ура олмади. Унинг жарима нуқтасидан йўллаган зарбасини бурчакка кириб кетаётган чоғида Де Маркос қайтариб юборди. Аммо Мессини қайтариб бўлмасди, у Суареснинг у қадар қулай етказилмаган пасини майдон чизиғида тўхтатиб қолди ва дарвоза рўпарасида турган Мунирни (у 80-дақиқада Дембеле ўрнига туширилганди) топди. Ёш ҳужумчи эса хато қилмади ва «Барса»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Буни тўла маънода қутқариш деб ҳам бўлмайди. Каталонияликлар охирги 3 ўйинда 9 ўрнига атиги 2 очко жамғарди - мавсум старти кўк-анорранглиларга чемпионлик ваъда қилмаяпти.

ГОЛСИЗ МАДРИД ДЕРБИСИ


«Реал» - «Атлетико» - 0:0 
«Реал»: Куртуа, Карвахаль, Варан, Серхио Рамос, Начо, Кроос, Каземиру, Модрич (Васкес, 82), Бэйл (Себальос, 46), Бензема (Винисиус Жуниор, 88), Асенсио. 
«Атлетико»: Облак, Хуанфран, Годин, Хименес, Филипе Луис, Коке, Сауль, Эрнандес (Калинич, 85), Лемар (Корреа, 60), Гризманн, Диегу Коста (Партей, 69). 
Огоҳлантиришлар: Карвахаль, 30. Хуанфран, 48. Лемар, 59. Серхио Рамос, 61. Коке, 70. Начо, 90+2. Корреа, 90+3.  
Ҳакам: Мартинес Мунуэра.
29 сентябрь. Мадрид. «Сантьяго Бернабеу» стадиони.

Дербида тарози палласи оғиши
«Атлетико» 14 йил давомида дербида ғалаба қозона олмаган даврлар олис ўтмишда қолган. «Сантьяго Бернабеу» трибуналарида «Дерби учу муносиб рақиб излаймиз» ёзувлари бўлган плакатлар ҳам осилмай қўйган. Жамоаларнинг Ла Лига доирасида «Сантяьго Бернабеу»да ўтган охирги 5 учрашувида мезбонлар ғалаба нелигини билишмади - 3 мағлубият ва 2 дуранг. Диего Симеоне бошчилигидаги «атлетлар» «Реал»ни жиловлай олишди.

Европадаги қарама-қаршилик
2014 ва 2016 йилларда ЕЧЛ финалида «Реал» «Атлетико»ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан. Аммо «Қироллик клуби» бу билан халқаро майдонда устунлик қилиб қолмайди. Шу йил ёзида Симеоне жамоаси Европа Суперкубоги учун баҳсда Хулен Лопетеги жамоасини осонлик билан маҳв этишганди - 4:2. «Матрасчилар» илк марта еврокубокни қўшнилардан тортиб олишди. Шу туфайли барча бу икки жамоанинг Ла Лига доирасидаги илк баҳсини сабрсизлик билан кутмоқда эди - «Реал»нинг ўз майдонида «Атлетико»га қарши ғалабасиз серияси давом этадими ёки «атлетлар» ниҳоят таслим бўлишадими?

Марсело ва Искосиз
Мадрид жамоалари шанба кунги ўйинга турли хил кайфиятда ташриф буюришганди - «Реал» бироз аввалроқ, ҳафта ўртасида ўтказилган тур ўйинида «Севилья»дан йирик ҳисобда мағлуб бўлганди (0:3), «Атлетико» эса қаторасига икки ўйинда 6 очко олган ва 5 гол уриб, битта ҳам гол ўтказмаганди. Майдон эгалари сафида таркибда ҳам муаммолар бор эди, Иско кўричак туфайли сафдан чиққан, Марселонинг оёқ мушаклари шикастланганди. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Бензема эса 4 ўйиндан буён гол уролмаётганди. Меҳмонлар бу вазиятни кўриб, билиб туришганди.

Дарвозабонлар учун ўйин

«Атлетико» ўйинни фаол бошлади, аммо танаффусга қадар барча уринишларни Куртуа зое кетказди. Бельгиялик дарвозабон энди «матрасчилар»нинг зарбаларини қўллари билан ҳам, оёқлари билан ҳам, юзи билан ҳам қайтариб, майдон эгаларини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Облак  эса майдонда у қадар кўп иш қилмади, унга фақат жароҳат олгунича Бэйл муаммо яратиб турди.

Иккинчи бўлимда Асенсио бир қанча хавфли вазиятлар яратди. «Реал» иккинчи бўлим ўрталарида рақибнинг кўзини очирмай қўйди, шундай вазиятлардан бирида Асенсио дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди, аммо дарвозабон доҳиёна ҳаракат қилди ва зарбани бартараф этди.

Винисиуснинг дебюти

Майдон эгалари фаолликни оширганида бу ишда жамоанинг янги футболчиси, дерби ўйинида дебютини амалга оширган Винисиус Жуниор ҳам иштирок этди. У охирги 2 ой давомида «Реал» ўринбосарлари сафида ажойиб ўйинлар ўтказганди. Аммо у ҳам «Атлетико»ни мағлуб этишда ёрдам бера олмади.

«Қироллик клуби» Ла Лига ўйинлари доирасида ўз майдонида ўтказилган қаторасига олтинчи дерби ўйинида ҳам ғалаба қозона олмади. Чемпионат етакчилари яна очко йўқотишди лекин «Барселона» ҳам, «Реал» ҳам 14тадан очкога эга бўлган ҳолда биринчи ва иккинчи ўринларни сақлаб қолишди.

«Валенсия» ниҳоят ғалаба қозонди

«Реал Сосьедад» - «Валенсия» - 0:1 (0:1)
Гол: Гамейро, 36. 
Аниқ ижро этилмаган пенальти: Виллиан Жозе, 67 (дарвозабон)
«Реал Сосьедад»: Мойя, Навас, Сальдуа (Рамирес, 46), Элустондо, Родригес, Сурутуса, Ильярраменди, Мерино (Пардо, 16), Субельдия, Виллиан Жозе, Оярсабаль (Баутиста, 76).
«Валенсия»: Нету, Габриэл Паулиста, Везу, Диакаби, Лато, Парехо, Кондогбия (Кокелен, 76), Солер, Гамейро, Черышев (Гонсалу Гедеш, 60), Батшуайи (Родриго, 68).
Огоҳлантиришлар: Лато, 9. Черишев, 45+1. Субельдия, 63. Габриэл Паулиста, 70. Элустондо, 80. Нету, 90+2. Рамирес, 90+3. Везу, 90+3. 
Ҳакам: Хиль Мансано (Испания).
29 сентябрь. Сан-Себастьян. «Аноэта» стадиони.

Ғалабасиз серия
Ўтган 6 тур давомида Испанияда деярли барча жамоа ғалаба тамини тотиб кўришганди. Примера дебютанти «Уэска» биринчи турдаёқ «Эйбар»ни мағлуб этган (2:1), турнир жадвалининг охирги ўрнидаги «Леганес» эса 6-турда «Барселона» дарвозасига 69 сония ичида 2 гол уриб, ғалабага эришганди (2:1). Ҳатто, 5 ўйинда 15 гол ўтказган «Райо Вальекано» ҳам «Уэска»ни мағлуб этишга улгурганди. Фақат Марселинонинг «Валенсия»сида, ўтган мавсумда «Барселона»нинг асосий таъқибчиси бўлган жамоада ғалабалар графигида ноль рақами турарди.

Энди биринчи планда - Гедеш
Испанияда «кўршапалаклар» жамоасининг кутилмаган муваффақиятсиз старти чемпионат ўйинларида португалиялик Гонсалу Гедешнинг йўқлиги билан боғланмоқда. У ўтган мавсумда жамоанинг асосий етакчиларидан бири бўлган футболчи «ПСЖ»га қайтган, унинг ўрнига россиялик Денис Черишев таркибга жалб этилганди. Аммо Гедеш «ПСЖ» билан келишолмади ва охирги паллада яна Испанияга қайтди. У стартдаги 3 турни ўтказиб юборгач, кейинги икки турда ҳам захирада қолди ва ўйинга иккинчи бўлимда қўшилиб, формасини тиклай бошлади. У ниҳоят «Сельта» билан ўйинда бошланғич таркибда пайдо бўлди ва шу заҳоти голли ҳужумда иштирок этди (Батшуайига голли пас берди). Энди барча Валенсия дербисидаги голлардан бирига пас берган Черишевни унута бошлади.

Аммо стартда - Денис
Энди испан нашрлари муҳокамасида шу мавзу: Марселино қайси футболчини танлайди - ўтган мавсум қаҳрамони Гедешними ёки Ла Лигада кўп йиллик тажрибага эга Черишевни? Янгиланган «Аноэта»даги ўйинни бошланғич таркибда Денис бошлади. Балки Марселино Гедешни Чемпионлар лигасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечадиган сафар ўйини учун асрагандир?

Қуёшли футбол
Ўйин кундузги вақтда ўтказилди - кўп футболчилар эринчоқлик билан ҳаракатланишди. Валенсияликлар биринчи бўлимни асосан кичик фоллар билан ўтказишди ва рақибга ҳужум қилишга имкон беришмади. Вазиятлардан бирида Диакаби тўпни рақибга топшириб қўйди ва гол бўлишига бир бахя қолди. 

Бўлимнинг иккинчи қисмида футболчилар уйғона бошлашди. Парехо, Черишев ва Гамейро комбинацияси гол билан якунланди. Бу гол валенсияликларга мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди. Эндиликда жамоа 7 турдан кейин 8 очко жамғарган ҳолдатурнир жадвалида 14-ўринга кўтарилган.

«Севилья» учинчи ўринга чиқди

Эйбар – Севилья 1:3 (0:0, 1:3)
Голлар: 0:1 – 47 Андре Силва, 0:2 – 59, пенальти Банега, 0:3 – 90 Банега, 1:3 – 90 Жордан.
Эйбар – Дмитрович, Пенья, Рамис (Арбилья, 83), Бигас, Хосе Анхель, Орельяна, Диоп, Альварес (Жордан, 69), Эрвиас, Энрик, Кике (Шарлес, 69).
Севилья – Вацлик, Каррису, Кьер, Гомес, Навас, Сарабия (Меса, 73), Банега, Васкес, Арана, Бен-Йеддер (Промес, 83), Андре Силва (Муриэль, 90).
Огоҳлантиришлар: Рамис (17), Орельяна (56), Банега (80), Васкес (89), Арана (90).

Андре Сильва Ибраҳимовичдек
Испания чемпионатида тўпурарлар рўйхатини бошқара бошлаган Андре Сильва аср рекордини такрорламоқда. Унинг ўзи ўтган йили «Милан»да ҳамда Златан Ибраҳимович Ла Лигадаги стартда қаторасига 7 турда 7 гол ура олганди.

Ўтган турда «Реал»ни мағлуб этган «Севилья» шу руҳда давом этди ва «Эйбар» дарвозасига ҳам 3та гол урди. Фақат ўйинда кичик нохуш ҳодиса рўй берди. Ўйин охирида Банега урган учинчи голдан кейин трибунадаги мухлислар голни нишонлаш чоғида тўсиқни бузиб юборишди. Тўсиқ баландда бўлмагани туфайлигина ҳеч ким жиддий жабрланмади, фақат икки мухлис шифохонага олиб кетилди. Бу ҳодиса туфайли 10 дақиқадан ортиқроқ танаффус юзага келди.

«Севилья» эса навбатдаги ғалаба эвазига очколари сонини 13тага етказган ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилган.

Тур ўйинлари

28 сентябрь 
Райо Вальекано – Эспаньол 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 6 де Томас, 1:1 – 19 Иглесиас, 1:2 – 45 Гранеро, 2:2 – 47, пенальти Какута.

30 сентябрь
Леванте – Алавес 2:1 (2:1, 0:0)

Голлар:0:1 – 5 Собрино, 1:1 – 19 Жейсон, 2:1 – 36 Тоньо.

Бетис – Леганес 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 89 Морон.

Уэска – Жирона 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 37, пенальти Стуани, 1:1 – 72, пенальти Мелеро.

Вильярреал – Вальядолид 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 53 Суарес.

1 октябрь
Сельта – Хетафе

Турнир жадвали