Истеъфо ёқасидаги Моуриньо, «Арсенал»да ғалабалар серияси. АПЛда тур якунлари
Oct. 1, 2018, 5:43 p.m. 5232

Дам олиш кунларида Англия премьер-лигасида навбатдаги тур баҳслари давом этди. Бу турда чемпионат пешқадами «Ливерпуль» «Челси» майдонида дуранг ўйнади ва мавсумда илк бор очко йўқотишдан кейин биринчи ўриндан тушиб кетди. Биринчи ўринга кетма-кет тўртинчи ўйинда ғалаба қозонган «Манчестер Сити» («Ҳаддерсфилд» сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этилди) чиқиб олди. Кетма-кет бешинчи ўйинда ғалабага эришган «Арсенал» эса ҳозирча бешинчи ўринда. Жамоа мавсумни қаторасига 2 учрашувда мағлубият билан («Манчестер Сити» ва «Ливерпуль»га қарши ўйинлар) бошлагани туфайли ҳамон кучли тўртликдан ташқарида қолмоқда.

«Манчестер Юнайтед»да инқироз


Вест Ҳэм – Манчестер Юнайтед 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 5 Фелипе Андерсон, 2:0 – 43, автогол Линделеф, 2:1 – 71 Рэшфорд, 3:1 – 74 Арнаутович.
Вест Ҳэм – Фабианьски, Сабалета, Бальбуэна, Диоп, Масуаку, Райс, Ярмоленко (Снодграсс, 72), Нобл, Обианг, Фелипе Андерсон (Диангана, 90), Арнаутович (Антонио, 83).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Смоллинг, Линделеф (Рэшфорд, 57), Шоу, Мактомини, Матич, Феллайни, Погба (Фред, 70), Лукаку, Марсиял (Мата, 71).
Огоҳлантириш: Янг (78).
Ўтган турда «болғачилар» «Челси»нинг ғалабали сериясига якун ясашганди. Бу турда эса Жозе Моуриньони истеъфога яқинлаштиришди. «Қизил иблислар» бошдан оёқ муаммолар гирдобида қолишган. Бир йил муқаддам, АПЛ стартидаги 7 турдан кейин «МЮ» дарвозабони Дэвид де Хеа 6 ўйинда гол ўтказмай, «қуруқ серия» қайд этганди. Ҳозир эса стартдаги 6 ўйинда майдонни гол ўтказмасдан тарк этмади. Фелипе Андерсон Англиядаги илк голини чиройли тарзда урди. 

«МЮ» футболчилари ўтказилган голдан кейин кўплаб ҳужумлар уюштиришди ва кўплаб вазиятларни йўққа чиқаришди. «Вест Ҳэм» эса ўз имкониятларига эҳтиёткорлик билан ёндашди ва Ярмоленко рақибни хато қилишга мажбурлаб, жамоаси устунлигини оширди. 

Манчестерликларнинг ҳужумларини гоҳ ҳимоячилар, гоҳ дарвозабон Лукаш Фабиански муваффақият билан бартараф этиб туришди. Фақат Рэшфорд симульяторларда кузатиладиган зарба билан уни доғда қолдиролди - ёш ҳужумчи дарвозага қарама-қарши турган ҳолатда товони билан аниқ зарба йўллади. Аммо 3 дақиқа ўтибоқ Нобль «МЮ» ҳимоячиларини доғда қолдириб, Арнаутовични дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқарди ва ҳисоб 3:1 кўринишини олди. Бу нокаут эди. «Қизил иблислар» 7 турда 21 имкониятдан атиги 10 очко олиши охирги марта Дэвид Мойес даврида қайд этилганди. 1989-90 йилги мавсумдан буён бундан ёмонроқ натижа бўлмаган. Энди ўртага бир савол чиқмоқда - Жозе кетиши керакми?

«Арсенал»нинг ғалабали серияси

Арсенал – Уотфорд 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 81, автогол Кэткарт, 2:0 – 83 Ўзил.
Арсенал – Чех (Лено, 45), Бельерин, Мустафи, Ҳолдинг, Монреаль, Торрейра, Чака, Ўзил, Рэмзи (Ивоби, 63), Обамеянг (Уэлбек, 77), Ляказетт.
Уотфорд – Фостер, Марк Наварро (Фемения, 84), Кэткарт, Кабаселе, Ҳолебас, Дукуре, Капу, Ҳьюз, Перейра, Грэй (Саксесс, 72), Дини.
Огоҳлантиришлар: Дини (31), Торрейра (45), Мустафи (62), Дукуре (79).

Икки испаниялик мураббий - Унаи Эмери ва мавсумни сенсациялар билан бошлаган Хави Гарсия дуэли қарама-қарши курсларда кечди. «Уотфорд» ҳимояда ўйнашни хаёлига ҳам келтиргани йўқ ва ўйин олдидан фаворит сифатида қаралган «канонирлар»дан кўпроқ голли вазиятлар яратди. Мезбонлар эса дастлаб муваффақиятсизликларга учрай бошлашди - асосий дарвозабон Питер Чех тўпни дарвозасидан узоқлаштириш чоғида жароҳатланди. Бу ўйин учун мантиқий ҳисоб - дуранг эди, аммо ўйин охирида «Арсенал» класс эвазига ғалабага эришди. Аниқроғи Ляказеттнинг савияси ўзини кўрсатди. Франциялик ҳужумчи биринчи бўлимда юз фоизлик имкониятларни йўққа чиқарганди, аммо ўйин охирида у ноқулай вазиятда туриб рақибни ўз дарвозасини ишғол этишга мажбур қилди, 2 дақиқа ўтиб Месут Ўзилни голли пас билан таъминлади.

Гвардиола биринчи ўринга қайтди

Манчестер Сити – Брайтон 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 29 Стерлинг, 2:0 – 65 Агуэро.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Зинченко, Бернарду Силва, Фернандиньо, Сильва (Фоден, 88), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 66), Сане (Маҳрез, 71).
Брайтон – Райан, Монтойя, Даффи, Данк, Бонг, Проппер, Кнокерт (Жаҳонбахш, 78), Кайяль, Биссума, Марч (Искьердо, 83), Локадия (Мюррей, 73).
Огоҳлантиришлар: Кнокерт (9), Даффи (42), Монтойя (87).

«Эмирейтс»даги ўйин билан бир вақтда бўлиб ўтган яна бир ўйинда амалдаги чемпион ўз ўрнига қайтди. «Брайтон»га қарши ўйинда «Манчестер Сити» қийинчиликсиз ғалабага эришди. Стерлинг аввалига ҳисобни очди, иккинчи бўлимда Агуэрони голли пас билан таъминлади. АПЛнинг ўтган мавсуми бошидан ҳисобланганда, ушбу хавбек «гол+пас» тизими бўйича 34 (22+12) очко тўплаган. Стерлинг бу борада учинчи кўрсаткични қайд этган. Бу борада «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ етакчи, у ўтган давр мобайнида 46 голда иштирок этган. Иккинчи ўринда «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн жойлашган – 38 очко.

Агуэро учун эса бу ўйиндаги гол «Сити» сафидаги 148-гол бўлди ва у энди Англияда бир клуб учун урилган голлар сони бўйича афсонавий Алан Ширер билан тенглашиб, учинчи ўриндан жой олди.

«Сити» энди турнир жадвалида «Ливерпуль»ни қувиб ўтган. Кейинги турда Гвардиола шогирдлари «Ливерпуль» майдонига сафар қилади ва бу ўйин 6 очколик ўйин бўлади. 

Кейн қайтди

Ҳаддерсфилд – Тоттенҳэм 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 25 Кейн, 0:2 – 34, пенальти Кейн.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Йоргенсен, Шиндлер (Мбенза, 71), Конголо (Хадерджонай, 29), Дурм, Муй, Хогг, Биллинг, Леве, Притчард (Мунье, 85), Депуатр.
Тоттенҳэм –  Гассанига, Алдервейрелд, Санчес, Вертонген (Ваньяма, 46), Триппьер, Дайер, Дембеле (Уинкс, 46), Роуз, Лукас Моура, Сон Хин Мин (Сиссоко, 90), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Йоргенсен (44), Роуз (67), Уинкс (81), Биллинг (86).

«Ҳаддерсфилд» «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн учун қулай рақиб ҳисобланади. У бу жамоа майдонида ўтган мавсумда ўтказилган икки ўйинда 4 гол уришга муваффақ бўлган. «Шпорлар»нинг вақтинчалик сардори бўлмиш бу ҳужумчи тўпурарлик салоҳиятини намойиш этса, вақти келиб Англияда бир клуб сафида гол уриш бўйича етакчи Уэйн Рунига ҳам тенглашиб олиши мумкин. У ҳозирча жорий мавсумда 7 ўйинда 5 гол урди. АПЛдаги 6 мавсумда «Тоттенҳэм» учун урилган голлар сони эса 113тани ташкил қилмоқда.

Старриж «Ливерпуль»ни қутқарди

«Челси» - «Ливерпуль» - 1:1 (1:0)
Голлар: Азар, 25 (1:0). Старриж, 89 (1:1).
«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Давид Луиз, Рюдигер, Алонсо, Ковачич (Баркли, 81), Канте, Жоржинью, Виллиан (Моузес, 73), Азар, Жиру (Мората, 65).
«Ливерпуль»: Алиссон, Александр-Арнолд, Гомез, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон (Кейта, 78), Вейналдум, Милнер (Старриж, 86), Салоҳ (Шақирий, 66), Роберто Фирминьо, Мане.
Огоҳлантиришлар: Мане, 39. Милнер, 77.
Ҳакам: Марринер (Англия).
29 сентябрь. Лондон. «Stamford Bridge» стадиони.

Яна Азар
«Челси» ва «Ливерпуль» мухлисларига бир вақтнинг ўзида ҳам ҳавас қилиш, ҳам ачиниш мумкин. Бир томондан тақвим уларга 4 кун ичида ўз севимлиларининг 2 ўйинини кузатиш имконини берди. Бошқа томондан ўзаро учрашувдаги дуранг натижа бошқа бир учинчи жамоа - Гвардиоланинг «Манчестер Сити»си биринчи ўринга кўтарилиб олишини таъминлади. Лекин бу жамоаларнинг тўқнашуви Англияда мақоми жиҳатидан учинчи ўринда турувчи турнир - Англия Лигаси Кубогини ҳам томошабоп қилиб берди. Маурисио Сарри ва Юрген Клопп кубок ўйинида аралаш таркибни ўйнатишган бўлса, «Стэмфорд Бриж»да кечган 7-тур учрашувида барча юлдузлар жамланганди. Жумладан, охирги вақтларда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли ўйинларни ўтказиб юборган Рюдигер ва ван Дейк ҳам.

«Челси» ҳужумида илк дақиқаларданоқ Жиру ҳаракат қилди. Мерсисайдликлар жамоасида эса Ловрен ҳали сафга қайтмади ва унинг ўрнида яна Гомес ҳаракат қилди. Аммо у асосий вазифасини бажара олмади - Азарни тўхтатиб қололмади.

Саррининг ишонч билан айтишича, бу бельгиялик футболчи ҳали тўлиқ куч билан ўйнамаяпти ва мавсум давомида янада кучайиб, 40та гол ура олиши мумкин. У Эден жаҳоннинг энг кучли футболчиси сифатида тан олинишига ишонмоқда. Қуйидаги гол бу сўзларни далиллайди.

Салоҳ ҳамон пасайишда
Ўтган мавсумда «Ливерпуль» сафида деярли барча ўйинларда гол урган Муҳаммад Салоҳ бу мавсумда формасига қайта олмаяпти. У «Челси»га қарши ўйинда бир неча бор қулай вазиятларни йўққа чиқарди. У кўп вазиятларда жуда секин ҳаракат қилмоқда ва ҳимоячилар ҳамда дарвозабон ўз позицияларини эгаллашга улгуришмоқда.

Салоҳда омадсизлик давом этаётган бўлса, жамоанинг бошқа футболчилари очилишмоқда. Мане ва Роберто Фирминьо ўтган ўйинларда Салоҳ ўйинидаги пасайишни билинтиришмаганди. Мане «Челси»га қарши ўйинда кўп марта ҳимоячиларга ёрдам берди ва рақиб қарши ҳужумларини тўхтатиб турди.

Старрижнинг янги қирралари
Иккинчи бўлимда лондонликлар жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсата бошлади. Қизил либосли футболчилар мезбонларнинг жарима майдонини қамал қилишди. Лекин ҳимояни ёриб ўтишнинг имкони бўлмасди. Маненинг бир неча уринишлари Аспиликуэта томонидан тўхтатилди. 

Клоппнинг сабри тўлди ва майдондаги энг кераксиз футболчига айланган Салоҳни алмаштириб ташлади. Унинг ўрнини эгаллаган Шақири фаолликни оширди, унинг бир зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

Кейин Фирминьонинг бош билан берган зарбаси дарвозага киришига бир бахя қолди. Тўпни дарвоза чизиғи устида Давид Луиз қайтариб қолди. Агар ҳисоб ўзгармай қолганида барча мерсисайдликларнинг омадсизликларини эслаб юрган бўларди. Аммо Старриж ўзини эслаб юришларига мажбур қилди. Одатда жарима майдони ичида ҳаракатланадиган, Оливье Жиру типидаги ҳужумчи сифатида қаралган (у ҳам захирадан тушиб 17та гол урган) Старриж тўпга ажойиб траектория бириб, Кепани бефойда сакрашга мажбур қилди - тўп дарвозанинг олис бурчагига бориб жойлашди.

У ўзининг 50-голини мухлислар узоқ вақт эслаб юрадиган тахлитда урди. 

Бу дуранг натижадан кейин икки мураббий ҳам бир-бирига жилмайганча қўл ташлади. Бу вақтда ўйинни телевизор қаршисида томоша қилган Хосеп Гвардиоланинг юзида ҳам табассум эди.

Тур ўйинлари
29 сентябрь

Вулверҳэмптон – Саутҳемптон 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 79 Кавалейру, 2:0 – 87 Кастро.
Вулверҳэмптон – Руй Патрисиу, Беннетт, Коуди, Боли, Доэрти, Моутинью, Рубен Невеш, Кастро, Элдер Кошта (Траоре, 53), Диогу Жота (Кавалейру, 77), Хименес (Лео Бонатини, 90).
Саутҳемптон – Маккарти, Соареш, Вестергор, Худт, Бертран, Эльюнусси (Армстронг, 71), Лемина, Хейбьерг, Редмонд, Остин (Габбьядини, 77), Ингз.
Огоҳлантиришлар: Бертран (50), Диогу Жота (51), Кастро (57), Траоре (74).

Эвертон – Фулҳэм 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 56 Сигурдссон, 2:0 – 66 Тосун, 3:0 – 89 Сигурдссон.
Эвертон – Пикфорд, Кенни, Кин, Зума, Динь, Дэвис, Гуйе, Уолкотт, Сигурдссон (Шнайдерлин, 90), Ришарлисон (Бернард, 88), Кэлверт-Льюин (Тосун, 55).
Фулҳэм – Беттинелли, Фосу-Менса (Кристи, 8), Одои, Рим, Брайен, Вьетто (Кэрни, 64), Замбо-Ангисса, Сери (Айите, 84), Сессеньон, Шюррле, Митрович.
Огоҳлантиришлар: Кристи (29), Одои (51), Митрович (53).

Ньюкасл – Лестер 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 30, пенальти Варди, 0:2 – 73 Магуайр.
Ньюкасл – Дубравка, Йедлин (Манкильо, 80), Ласселс, Кларк, Кенеди, Ритчи (Мерфи, 65), Диаме, Шелви, Атсу, Перес (Муто, 69), Хоселу.
Лестер – Шмейхель, Амарти, Морган, Магуайр, Чилуэлл, Менди, Ндиди, Рикарду Перейра, Ихеаначо, Мэддисон (Иборра, 85), Варди (Олбрайтон, 74).

30 сентябрь
Кардифф – Бёрнли 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 51 Гудмундссон, 1:1 – 60 Мерфи, 1:2 – 70 Воукс.
Кардифф – Этеридж, Манга, Моррисон, Бамба, Каннингем, Камараса, Артер, Роллс (Мэдин, 79), Мерфи, Патерсон, Зохоре (Уорд, 71).
Бёрнли – Ҳарт, Лоутон, Тарковски (Лонг, 27), Ми, Тэйлор, Гудмундссон, Корк, Вествуд, Леннон, Выдра (Вуд, 72), Воукс.
Огоҳлантиришлар: Вествуд (45), Каннингем (69), Лоутон (87), Леннон (90).

1 октябрь
Борнмут – Кристал Пэлас

Турнир жадвали