Дунёнинг энг яхши футболчиси эски телефон ишлатаётгани маълум бўлди (фото)
Oct. 1, 2018, 8:53 p.m. 16950

«Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич катта ютуқлари ва юқори даромадига қарамай, камтар инсонлигича қолмоқда. 

Football Funnys твиттери хабарига кўра, 33 ёшли футболчи турмушда 2012 йилда ишлаб чиқарилган iPhone 5 телефонидан фойдалади. Қайд қилиш жоизки, у ҳафтасига 180 минг фунт ишлаб топади.

24 сентябрь куни Модрич ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.