Австралия терма жамоаси сардори халқаро фаолиятига якун ясади
Oct. 1, 2018, 5:30 p.m. 759

Австралия терма жамоаси сардори Майл Единак халқаро фаолиятига якун ясади. Бу ҳақда «соккеруз» расмий твиттерида хабар қилинган.

«Халқаро миқёсдаги карьерамни тугатиш қарорига келдим», - деб айтган Единак.

Айни пайтда 34 ёшли ҳимоячи «Астон Вилла» клубида тўп сурмоқда. У ЖЧ-2018да Австралия термасига сардорлик қилган ва 3 ўйинда майдонга тушиб, 2 марта пенальтидан гол киритганди.

Майл Единакнинг «кенгурулар» сафидаги дебюти 2008 йил бошига тўғри келади. У 2010, 2014 ва 2018 йилги мундиалларда иштирок этган. Сўнгги икки жаҳон чемпионатида у Австралия термасига сардорлик қилган. Умумий ҳисобда у терма жамоада 79 та ўйин ўтказган бўлиб, 20 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, шунингдек Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеев ҳам халқаро футболдан кетганини эълон қилган эди.