Узбек O'zbek
«Месси Аргентина термасига қайтади»
Якшанба, 30 Сентябр
4490

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Хуан Роман Рикельме «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси яна миллий терма жамоа сафига қайтишига умид билдирмоқда. Бундан аввалроқ Месси халқаро фаолиятида танаффусга чиққани ва 2018 йилда терма жамоа учун бошқа ўйнамаслиги ҳақида хабарлар берилганди. 

«Месси яна терма жамоа учун ўйнай бошлашига шубҳа қилмайман. Биз кўп мулоқот қиламиз, аммо у билан терма жамоа ҳақида гаплашмадим. Кўринишидан у албатта қайтади. Унга Аргентина учун ўйнаш муҳим», — дея Рикельменинг сўзларини келтирган Mundo Deportivo. 

Россиядаги жаҳон чемпионатида Аргентина плей-офф босқичига қийинчилик билан чиқди. 1/8 финалда эса аргентиналиклар французларга 3:4 ҳисобида ютқазди. Месси мундиалда бир гол урди ва икки голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз