Роналду оғир жиноятда айбланганига изоҳ берди
Sept. 29, 2018, 10:14 a.m. 10752

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду оғир жиноятда айбланаётганига изоҳ берди.

Аввалроқ, америкалик аёл Кэтрин Майорга 2009 йили Лас-Вегасда футболчини зўрлашда айблаган эди. Кейинчалик Роналду можарони ёпиш учун аёлга 375 минг доллар тўлагани айтилганди.

«Бу ёлғон. У менинг номим орқасидан машҳур бўлмоқчи. Бундай ҳолатлар - фаолиятимнинг бир қисми», - деб ёзди Роналду инстаграм саҳифасида.

Энди Роналду бу ҳақда хабар берган Spiegel нашри билан судлашмоқчи.