Бундеслига. «Шальке» мавсумда илк маротаба ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
Sept. 29, 2018, 8:37 p.m. 671

Германия чемпионати 6-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди.  

«Шальке» ўз майдонида «Майнц»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голни 11-дақиқада Шопф урди. Натижада, гельзенкирхенликлар мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритдилар. Бундан олдин улар 5та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлишган эди.

«Ҳоффенҳайм» кутилмаганда ўз майдонида «РБ Лейпциг»га ютқазди. «Вольфсбург» ўз уйида «Боруссия» М билан дуранг ўйнади.

Германия чемпионати, 6-тур
29 сентябрь

Шальке – Майнц 1:0 
Гол:
1:0 – 11 Шопф. 

Ҳоффенҳайм – РБ Лейпциг 1:2 
Голлар:
0:1 – 53 Поульсен, 0:2 – 73 Поульсен, 1:2 – 90, пенальти Крамарич. 

Штутгарт – Вердер 2:1 
Голлар:
1:0 – 19 Донис, 1:1 – 68, автогол Цилер, 2:1 – 75 Кастро. 
Четлатиш: Велькович (Вердер, 36).

Вольфсбург – Боруссия М 2:2 
Голлар:
0:1 – 7 Плеа, 1:1 – 12 Штеффен, 1:2 – 48 Азар, 2:2 – 59 Вегорст. 

Нюрнберг – Фортуна 3:0 
Голлар:
1:0 – 28, пенальти Беренс, 2:0 – 64 Исҳоқ, 3:0 – 78 Паласиос-Мартинес.