Бундеслига. «Бавария» мавсумдаги илк мағлубияти билан яккапешқадамликни бой берди
Sept. 29, 2018, 8:07 a.m. 3681

Бундеслиганинг 6-тури сенсацион натижа билан бошланди.

Турнинг илк учрашувида амалдаги чемпион «Бавария» «Ҳерта» майдонига сафар уюштириб, биринчи бўлимда ўтказиб юборилган икки гол ҳисобига мағлубиятга учради. Бу мюнхенликларнинг мавсумдаги илк мағлубияти бўлди.

Шу тариқа, «Ҳерта» очколар ҳисоби бўйича «Бавария»га етиб олди – ҳар иккала клуб ҳисобида 13 очкодан бор. Эндиликда 11 очко билан 3-4-ўринларда бораётган Дортмунднинг «Боруссия» ва Бременнинг «Вердер» жамоаларида етакчига айланиб олиш имкони пайдо бўлди. Шунингдек, 5-ўриндаги «Боруссия М» ҳам (10 очко соҳиби) етакчиларга етиб олиш имконига эга.

Юқорида номи қайд этиб ўтилган барча жамоалар ўз ўйинларини бугун ўтказишади.

Германия чемпионати
6-тур
Ҳерта – Бавария 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 23, пенальти Ибишевич, 2:0 – 44 Дуда.
Ҳерта – Крафт, Лазаро, Штарк, Рекик, Миттельштедт, Шелбред, Майер, Калу (Лекки, 71), Дуда, Дилросун (Ястшембски, 90), Ибишевич (Зельке, 53).
Бавария – Нойер, Киммих, Зюле, Боатенг, Алаба, Алькантара, Роббен (Мюллер, 52), Хамес (Вагнер, 72), Саншеш (Гнабри, 63), Рибери, Левандовски.

29 сентябрь 
18:30. Шальке – Майнц
18:30. Хоффенхайм – РБ Лейпциг
18:30. Штутгарт – Вердер
18:30. Вольфсбург – Боруссия М
18:30. Нюрнберг – Фортуна
21:30. Байер – Боруссия Д

30 сентябрь 
18:30. Айнтрахт Ф – Ҳанновер
21:00. Аугсбург – Фрайбург