«Барселона» Умтити ўрнига янги ҳимоячи излаяпти
Sept. 29, 2018, 12:12 p.m. 6018

«Барселона» клуби ҳимоячи Самюэль Умтити ўрнига янги ҳимоячи изламоқда, деб хабар беради AS. 

Каталония клуби жароҳати туфайли, асосий таркиб футболчисидан бир неча ойга ажралди. Умтити тиззасининг пайларини узиб олган ва узоқ муддатга сафдан чиққан. 

Бош мураббий Эрнесто Вальверде эса қўл остидаги бошқа ҳимоячилардан қониқмаяпти. Мутахассисга Клеман Ленгле ва Томас Вермален ўйини ёқмаяпти. 

Энди «Барселона» январда янги марказий ҳимоячини олишга уриниб кўрмоқчи.