Узбек O'zbek
Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи жангга тайёргарлик бўйича баъзи тафсилотларни ошкор қилди
Шанба, 29 Сентябр
7805

Аралаш йўналиш бўйича (MMA) россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес ўз шогирди ирландиялик Конор Макгрегор билан жангга қандай тайёрланаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Мутахассиснинг айтишича, россиялик спортчи қаднинг ростланган вазиятидаги жангни яхшилаш устида ишлаган.

«Ҳабибнинг зарбалари яхши. Яқинда у боксчилар билан спарринг ўтказди ва ҳеч қандай муаммо пайдо бўлмади. Кўпчилик Нурмагомедовнинг қаднинг ростланган вазиятидаги жангига етарлича баҳо бермаяпти ҳамда улар у бу ҳолатда ҳам яхши ишлашини кўради.

Ҳабиб Макгрегор билан қаднинг ростланган вазиятида ишлашга тайёрми? У тайёр бўлишга мажбур. Шунчаки чиқиб, Конорни ерга йиқитишнинг имкони бўлмайди. У ўз ишининг устаси. У энг буюклардан бири, деб ҳисобланади, бу бежиз эмас, шунинг учун қаднинг ростланган вазиятидаги иш ҳар қандай ҳолатда ҳам бўлади, ундан қочиб қутулишнинг иложи йўқ», - дея Мендеснинг сўзларини келтиради Bloody Elbow.

Нурмагомедов — Макгрегор жанги 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. 

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) амалдаги чемпионига тайёргарлик жараёнида Макгрегорнинг собиқ спарринг шериги Майлс Прайс ёрдам беряпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз