Зиданнинг ЖЧ-1998 финалидаги футболкаси аукционга қўйилди
Sept. 28, 2018, 5:43 p.m. 4413

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумкор яримҳимоячиси Зинедин Зиданнинг ЖЧ-1998нинг Бразилияга қарши кечган финал баҳсида кийган футболкаси Парижда аукционга қўйилди. Бу ҳақда France Bleu радиоси хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, Париждаги «Стед-де-Франс» стадионида ўтган тарихий финал баҳсида Зидан кийиб тушган 10-рақамли футболка 13 октябрь кунги аукцион кун тартибидан ўрин олган. Манбага ушбу маълумотни Зинединга яқин манбалардан бири тасдиқлаган.

Лот учун 20-40 минг евро атрофида бошланғич нарх белгиланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ЖЧ-1998 финалида Зидан дубль қайд этиб, мундиал кубогини боши узра баланд кўтарган. Ўша оқшом французлар сафида Петит 90+3 дақиқада бразилияликлар дарвозасини ишғол этиб, ўйинга якуний нуқтани қўйган – 3:0.