Славен Билич Саудия Арабистонида иш топди
Sept. 28, 2018, 10:21 a.m. 1434

Хорватиялик Славен Билич Жидда шаҳрининг «Ал-Иттиҳод» клуби бош мураббийи бўлди.

50 ёшли мутахассис Саудия Арабистони клуби билан уч йиллик шартномани имзолади.

Айни пайтда, «Ал-Иттиҳод» Саудия Арабистони чемпионатида 15-ўринда боряпти.

Славен Билич мураббийлик фаолиятида «Хайдук», «Локомотив Москва», «Бешиктош», «Вест Ҳэм» клубларини, шунингдек Хорватия ёшлар ва миллий терма жамоасини бошқарган.